ҲУНАРМАНДЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ — ДАВР ТАЛАБИ

Ҳунармандлар уюшмаси шаҳар бўлимида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси шахар Кенгашининг вилоят Ҳунармандлар уюшмаси билан ҳамкорликдаги Президент Ш.Мирзиёевнинг «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг мазмун моҳиятини ўрганишга бағишланган анжуман ўтказилди.

Тадбирда вилоят Ҳунармандлар уюшмаси раҳбари Р.Мирзааҳмедов, шаҳар ҳокимлиги мутахассиси Д.Абдувоҳидов, Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари Т.Асамутдинов ҳамда  уста ҳунармандлар иштирок этдилар.

Ўтган йиллар мобайнида республикамизда миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш, халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини кўп асрлик анъаналарини сақлаб қолиш, ҳунармандчилик билан шуғулланувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш туфайли ҳунармандчилик кичик бизнес ва якка тадбиркорликнинг кучли, мустақил ва оммавий йўналишига айланди.

Фармонда “Ҳунарманд” уюшмаси сафларига ҳунармандларнинг кенг оммасини қамраб олиш, ҳамда уни ривожлантириш йўлидаги мавжуд муаммо ва тўсиқларни тизимли бартараф этиш, Ўзбекистон халқларининг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини тўлиқ сақлаб қолиш ва янада бойитиш, ҳунармандчиликни кенг миқёсда қўллаб-қувватлаш, соҳага аҳолини, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни жалб қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратилган.

Республикамизда миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш учун уларга ер майдонлари ва бинолар ажратиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш, имтиёзли кредитлар бериш, маҳсулотларини сотиш ва экспорт қилиш, туман ва шаҳарларда ҳунармандчиликни ривожлантириш марказларини ташкил этиш ва “Уста-шогирд”мактаблари фаолиятини такомиллаштириш долзарб вазифага айланган.

Давлатимиз ва жамиятимизнинг яқин ва узоқ истиқболига мўлжалланган тараққиёт стратегиясида мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилиш жараёнларини янги босқичга кўтариш, унинг иқтисодий қудратини ошириш билан бир қаторда Республикамизда фаолият олиб борувчи ҳунармандларга ҳам кенг имкониятлар яратиш кўзда тутилган.

Тадбирда “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ғоявий
дастурига ҳамоҳанг ҳолда ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш доирасида партия томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Шуҳрат МАДРАХИМОВ,

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube