МИЛЛИЙ АНЪАНАЛАРГА САДОҚАТ

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда Ҳунарманд-
лар уюшмаси шаҳар бўлими билан ҳамкорликда шаҳримиздаги Миллий ҳунармандчилик коллежида ҳунармандчиликни ривожлантириш йўлидаги мавжуд муаммо ва тўсиқларни тизимли бартараф этиш, Ўзбекистон халқларининг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини тўлиқ сақлаб қолиш ва янада бойитиш, ҳунармандчиликни кенг миқёсда қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳунармандчилик билан шуғулланишга аҳоли, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни жалб қилишга рағбатлантириш мақсадида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Унда шаҳримиздаги мактаб ва коллежларнинг бир гуруҳ ўқувчилари ҳамда ҳунармандлар сулоласи вакиллари ўзларининг қўл меҳнатлари орқали бунёдга келган турли хил кўргазмали буюмлари билан иштирок этдилар.

Тадбир давомида шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси Д.Абдувоҳидов, шаҳар Ҳунармандлар уюшмаси раиси Р.Мирзааҳмедов, халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳининг ижрочи котиби А.Маҳкамов, коллеж директори И.Азимовалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан амалга оширилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар, ҳунармандларга яратилаётган қатор имтиёз ҳамда қулай шарт-шароитлар хусусида фикр юритдилар.

Семинар сўнгида фаол иштирок этган бир қатор ёш иқтидорли ҳунармандлар ЎзЛиДеП шаҳар Кенгаши ҳамда шаҳар Ҳунармандлар уюмасининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

А.МАНСУРОВ.

Д.РАҲМОНОВ олган сурат.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube