ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ ИНСОНИЯТ КУШАНДАСИ

Таассуфки, айни дамда Ироқ, Шом Ислом давлати панохида ғараз ниятли терроризм кучайиб барчани ваҳимага солиб келаяпти. Энг ачинарлиси  қанчадан-қанча ёшлар бу жирканч ҳаракатнинг разилона даъватларига кўр-кўрона эргашиб, унинг қурбонига айланмоқдалар.

Бу ғараз ниятли кишилар ёшларнинг ҳали ривожланишга улгурмаган психологиясига кириб борар экан энг аввал уларнинг муаммолари ва ташвишларини мулокотга кўшиб, қўлларига мўмай пул тутказган ҳолда кўнгилларини кўтаришга уринадилар. Бола тобора ота-онасидан узоқлашиб ўша ақидапараст, бераҳм террорчиларнинг ҳали ўзи тушуниб етмаган ниқобларига алданиб қолади.

Неча-неча бегуноҳ инсонлару, гўдакларга, ота-боболари яшаб ўтган ва уларнинг ҳоки кўмилган ерга, колаверса онасидай муқаддас Ватанига қарши қурол кўтарганларни нима деб аташ мумкин?! Факат бир сўз уларга лойик — “Кўрнамаклар”. Уларнинг ёлғон даъватларига соғлом фикрлайдиган тафаккури теран ҳар қандай инсон қарши чиқа олади. Агар улар ҳақиқатдан ҳам Ислом дини йўлидан кетишганида қанчадан-қанча бегуноҳларнинг қони тўкилмас эди. Умуман олганда Яратган ато этган жонни олиш биз бандаларнинг иши эмаску?!

Имом Ал-Бухорийнинг ҳадислари тўпланмаси ва мусулмонларнинг муқаддас китоби бўлмиш Қуръони Каримда шундай ёзилади.

«бегуноҳларнинг қонини тўкиш Аллоҳ таоло ҳадя этган умрни ўз билармончилик билан олиш, икки мусулмон бир-бировларини қалбларига озор етказиш, Ватанининг тинчини бузишдек оғир гуноҳларни қилиш харомдир ва ундай гуноҳкорларга икки дунё саодат йўқдир! »

Жаҳон ҳамжамиятлари бирлашмаси — Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ёшларнинг бу номақбул йўлга кириб кетаётганликларига ишсизлик, ва уларнинг пулга эҳтиёжмандлигини асосий сабаб деб билади. Бизнинг мустақил мамлакатимизда эса меҳнат қиламан деган ҳар қандай ўғил-қизга етарли шарт-шароитлар яратилган. Мамалакатимиздаги мавжуд имкониятларни бежизга жаннатга тенглаштиришмайди.

Маҳалла фаоллари, таълим ўчоғининг фидоийлари ҳамда азиз ота-оналар! Фарзандингиз ким билан мулоқот қилаяпти, интернетдан қандай мақсадларда фойдаланаяпти назорат қилинг. Зеро, жондан азиз тенгдошларимиз эртага юзингизни ерга қаратмайдиган, Ватан хоини деган манфур номни олмайдиган юртини ва ўз оиласини эъзозлайдиган инсон бўлиб етишсин.

Ботирали АҲМАДАЛИЕВ,

Фарғона транспорт коллежи ўқувчиси.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube