ОИТСсиз -келажак сари

Шаҳримиздаги 1-ДИУМда 1 декабрь – “Халқаро ОИТСга қарши кураш куни” муносабати билан “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” мавзусида давра суҳбати ва кўрик-танлов бўлиб ўтди. Тадбирда мактабнинг 8-синф ўқувчилари фаол иштирок этиб, маккор ва мураккаб касаллик ОиТСнинг салбий оқибатлари ва унинг инсоният тақдирига солаётган хавфи хусусида ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Шунингдек беллашув давомида иштирокчилар 4 та шарт бўйича ўзаро баҳслашиб, ОИТСдан сақланиш ва ундан ҳимояланиш профилактикаси, шахсий гигиена ва соғлом турмуш тарзига амал қилишнинг афзалликлари ҳамда унинг инсон ҳаётидаги аҳамиятини турли саҳна кўринишлари ва роликлар орқали намойиш этдилар. Айниқса А, Алижонов,Ш. Абдусатторов, М. Тоҳиржонов ҳамда М. Раҳматалиев каби ўқувчиларнинг саҳнавий чиқишлари йиғилганлар олқишига сазовор бўлди. Саломатликни асраш, ОИТСсиз келажак сари шахдам қадам ташлаш мавзусига бағишланган мазкур танловда 8Е синф ўқувчилари ғолиб деб топилиб мактаб маъмуриятининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Тадбир ўқувчи ёшларда катта таассурот қолдирди ҳамда ўз ҳаётлари давомида ҳамиша соғлом турмуш тарзига амал қилишга чорлади.

Нодирахон ИКРОМОВА,

1-ДИУМ ўқитувчиси.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube