ТАНИҚЛИ МУНАҚҚИДГА ЭҲТИРОМ

Шаҳримиздаги 10-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида адабиётшунос олим, ёзувчи, таржимон, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Иброҳим Ғофуров таваллудининг 80 йиллигига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Энахон Сиддиқова олиб борди. Учрашувда шаҳар ҳокимининг ўрин-
босари Азизбек Абдуллаев ҳамда пойтахтдан ташриф буюрган Хуршид Дўстмуҳаммад, Махмуд Тоир, Мирпўлат Мирзо, Муҳиддин Абдусамад, Дадахон Нурий каби эл ардоғидаги ёзувчи ва шоирлар таржимон, адабий танқидчи Иброҳим Ғофуровнинг ўзбек миллий адабиёти ривожига қўшган муносиб ҳиссаси, босиб ўтган ибратли ижод ва умр йўли ҳақида тўхталиб, адибни таваллуд айёми билан самимий муборакбод этдилар.

“Адабиёт – қалбни тарбиялайди, онгу шуурни чархлаб, руҳни озиқлантиради. Шу боис унга ҳамиша эҳтиёж бор. Гарчи инсон зоти моддий манфаатлар, замон янгиликлари измига осонгина тушиб борсада, алал оқибат зерикади, асл ўзлигини соғинади, унга қайтишни истайди. Ана шундай пайтда адабиётнинг қадри билинади, унинг зарурати англанади. Зотан, яхши китоб кишининг кўнгил ойнасини поклайди, уни фикрлашга, тушунишга ундайди”, дея ёзади адиб.

Дарҳақиқат, адабиёт яшаса миллат яшайди. Инсонларни эзгулик, маърифат сарчашмаларидан баҳраманд этиб, миллат маънавиятини янада юксалтиришга дахлдор бўлган ижодкорлар эса ҳамиша эл ардоғидадир.

Тадбир якунида иштирокчилар ёзувчи, атоқли мунаққид Иброҳим Ғофуровнинг янги ижод намуналаридан баҳраманд бўлдилар.

Абдубанноб МАНСУРОВ.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube