ОҚ ЙЎЛ, АЗИМА!

Ўтган ой охирида каратэ спорт тури бўйича мамлакат чемпионати мусобақалари бўлиб ўтган эди. Хоразм вилоятида бўлиб ўтган чемпионат баҳсларда иқтидорли ва умидли  спортчи  қизимиз –шаҳар Педагогика коллежи талабаси Азима Ваҳобова муваффақиятли иштирок   этиб, Ўзбекистон терма жамоасига номзодлар рўйхатига киритилганди.

Маълумки, каратэ 2020 йилда Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги олимпия ўйинлари дастурига киритилган. Шу  боис ҳозирданоқ ёш иқтидорли спортчиларни саралаб олиш, уларни келгуси йили Аргентинада  бўлиб ўтадиган ёшлар  ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳамда  навбатдаги олимпия ўйинлари баҳсларига  тайёрлаш  борасида қизғин ишлар  бошлаб юборилди.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Чимён қишлоғида  жойлашган
Республика Олимпия қўмитаси базасида Ўзбекистон  миллий терма жамоасига номзод ёш каратэчиларнинг илк ўқув йиғини  машғулотлари бўлиб ўтмоқда. Бу йиғинда иштирок  этаётган  энг иқтидорли ёш каратэчилар сафида  Азима ҳам бор. Ўқув йиғини якунида ҳар бир вилоятнинг  энг кучли вакиллари Ўзбекис-
тон кубоги учун  ўзаро баҳслашадилар. Кубок баҳси ғолиблари эса
навбатдаги жаҳон чемпионатига борадиган мамлакат терма жамоаси таркибига киритилади.

Шу боис, 25-29 ноябр кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган кубок баҳслари ниҳоятда кес-кин ва муросасиз ўтиши кутилмоқда. Азима бу баҳсларда 59 кг. гача бўлган   вазнда  ўз омадини синаб кўради. Бу  баҳсларда ҳамшаҳар каратэчи қизимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Олимпия ўйинлари сари  интилишингда, сенга оқ йўл тилаймиз, Азима!

И.ИСАҚОВ,

жамоатчи мухбир.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube