ИМКОНИЯТЛАР КЕНГАЙМОҚДА…

12 ноябрь – Тиббиёт ходимлари куни

ИМКОНИЯТЛАР КЕНГАЙМОҚДА…

демак масъулият ҳам ортиши зарур

Бугун Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ташаббуси ва раҳнамолигида жамиятимиздаги туб ислоҳотлар янги, янада юқори босқичга кўтарилмоқда. Бу жараёнда соғлиқни сақлаш тизимини кескин модернизациялаш, бирламчи тиббий-санитария бўғини, шошилинч, ихтисослаштирилган муассасалар фаолиятини ислоҳ қилишга устувор аҳамият қаратилмоқда.

Жорий йилнинг ўзида давлатимиз раҳбари бу масалалар муҳокамасига бағишлаб соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан қатор йиғилишлар ўтказганининг ўзи бунинг ёрқин далилидир. Давлатимиз раҳбарининг жойларга уюштираётган сафарлари мобайнида ҳам тиббий хизмат сифати, шифокорлар ва аҳолининг ўзаро мулоқоти ўрганилиб, мавжуд муаммолар атрофлича таҳлил этилиб, уларнинг ечимлари топилмоқда. Албатта, бу ишларнинг барчаси “Инсон қадри ҳамма нарсадан улуғ” деган эзгу тамойилнинг ҳаётда ўз ифодасини топаётгани сабаблидир.

Бир сўз билан айтганда мамлакатимизда тиббий хизматлар сифатини ошириш, халқимиз саломатлигини мус-
таҳкамлаш давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишига айланган. Қисқа фурсатда Президентимизнинг тиббиёт тизимини янада ривож-
лантиришга оид қари-
йиб 30 га яқин фармон ва қарорлари қабул қилингани ҳам бунинг яққол тасдиғидир. Тиббий ёрдамнинг тезкорлиги, замонавийлиги ва самарадорлигини тубдан кучайтиришга, шошилинч тиббий ёрдам тизимини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (2017 йил 16 март), пот-
ранаж тизимини сифат жиҳатдан тубдан яхшилаш, мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудуди ва аҳоли яшаш пунктларида касалланиш даражасини пасайтириш, профилактика ишларини яхшилашга қаратилган “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари фаолия-
тини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (2017 йил 19 март), врачлар малакасини ошириш тизимини тубдан оширишга қаратилган “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (2017 йил 17 июль) қарорлари шулар жумласидандир. Муҳими бу ҳужжатлар тиббий ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Айни пайтда бутун мамлакатимизда бўлганидек, шаҳримизда ҳам бу муҳим ҳужжатлар ижросини таъминлаш, тиббий хизматни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш борасидаги ишлар жадал суратларда олиб борил-
япти. Сўзсиз биз ҳам бу ишларни шаҳримиз аҳолиси эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширмоқдамиз. Хусусан, жорий йилнинг ўтган муддатида шаҳримиз тиббиёт бирлашмаси тизимидаги даволаш профилактикаси муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини яхшилаш мақсадида 81.3 миллион сўмликдан зиёд қийматдаги 19 та замонавий лаборатория жиҳозлари, зарарсизлантириш воситалари ва тиббий аппаратуралар билан жиҳозланди. Марказий шифохона стерилизация бўлимида 37 миллион сўмлик, 2-, 6-, 7-оилавий поликлиникаларда 130 миллион сўмлик, туғруқ комплексида 70 миллион сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шаҳар аҳолисига тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида қиймати 29.2 минг АҚШ долларига тенг “Nissan” русумли янги замонавий ренимобил ва яна янги 5 та “Damas” русумли санитар автотранспорт воситалари харид қилинди. Тез тиббий ёрдам бўлимининг дори воситалари, тиббий буюмлар, ёқилғи билан таъминлаш марказлашган ҳолда амалга оширилиши йўлга қўйилди. Тиббий бирлашмамиз ижтимоий бўлими томонидан 33 нафар I гуруҳ ногиронлари махсус аравачалар, 46 нафар ногиронлар протез-ортопедия маҳсулотлари олиш талони билан таъминланди.

Келгуси йилда шошилинч тез-тиббий ёрдам бўлими, Сил касаллигига қарши кураш диспансери, 5-, 6-оилавий поликлиникаларни қайта қуриш, янги биноларини барпо этиш юзасидан лойиҳа ҳужжатлари тайёрланаётгани эътиборга молик.

Сўзсиз, бугун олдимизда янада долзарб вазифалар турибди. Юқоридаги муҳим ҳужжатларда, тиббиётни ривожлантириш масалаларига йўналтирилган йиғилишларда бот-бот такрорланаётгандек, шифокорларнинг малака ва маҳоратини ошириш, бирламчи тиббий-санитария бўғини ҳудудий тиббий муассасаларимиз ва Республика ихтисослаштирилган тиббий марказлари, тараққий этган хорижий мамлакатларнинг етакчи тиббий-илмий марказлари билан алоқаларни кучайтириш борасидаги ишлар муҳим вазифаларимиздир. Давлатимиз томонидан бу масалаларни ҳал этиш, халқимизни  тиббий ёрдамдан рози қилиш учун зарур шарт-шароитлар, тиббий ижтимоий инфратузилмани яхшилаш бў-
йича ташкилий-ҳуқуқий асослар яратилиб, мунтазам кенгайтирилмоқда. Бошқача айт-
ганда бугун барча имкониятлар кенгаймоқда, биздан эса ана шу кенг имкониятларга яраша зиммамиздаги вазифамизга масъулият билан ёндошиш талаб этилмоқда. Бунинг учун ҳар бир шифокор ва ҳамшира фидоийликни, ҳалолликни фаолиятининг асосий мезонига айлантириш зарур. Ишонтириб айтаманки анъанавий касб байрамларини муносиб, самарали меҳнат натижалари билан кутиб олаётган шаҳримиз шифокорлари бунинг учун бор малака-ю-маҳоратлари, куч-ғайратларини сафарбар қиладилар!

Авазбек ҒАНИЕВ,

шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube