ЗАМОНАВИЙ, САМАРАЛИ ТИББИЙ ХИЗМАТ

Ислоҳотлар натижаси ҳаётда тез акс этадиган, муҳим соҳалардан бири – бу соғлиқни сақлаш тизимидир. Зеро, тиббий хизматга ҳар куни, ҳар лаҳзада эҳтиёж туғилади. Бу жараёнда фуқаро мурожаатига ўз вақтида жавоб қайтарилса, кўрсатилган тиббий хизматнинг сифати уни қаноатлантирса нур устига нур. Акс ҳолда, инсонда туғилган нохуш кайфият бутун жамият ҳаётига салбий таъсир этиши мумкин.

Шу боис ҳам мамлакатимиз тиббий тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, янгиланиш ва ўзгаришлар моҳиятида ҳам инсон манфаатларини ҳимоя қилиш ва беморларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини яхшилаш мужассам. Тиббиёт бирлашмамизда меҳнат  қилаётган уч минг нафардан зиёд шифокорларимиз ҳам шаҳримиз аҳлига малакали тиббий ёрдам кўрсатиш борасида белгиланган чора-тадбирларни изчил амалга оширмоқдалар.

Жумладан, жорий йилда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, бирламчи тиббий ёрдам тизими, шу жумладан даволаш профилактика муассасалари фаолиятини такомиллаштириш, патронаж тизимини тубдан яхшилаш мақсадида 38640 та хонадон инвентаризациядан ўтказилиб, тиббий ёрдамга муҳтож аҳоли саралаб олинди. Шулардан 73862 нафари 18 ёшгача бўлган болалар, 20522 нафари нафақа ёшдаги эркак ва аёллар, 2264 нафари ногиронлар бўлиб, улар атрофлича тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шунингдек, режали асосда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ишлари мунтазам давом эттириляпти. 54622 нафар туғиш ёшидаги аёлларнинг 49765 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди. Туғишга мутлоқ монелиги мавжуд 1451 нафар аёл исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш мақсадида контрацепсия воситалари билан таъминланди.

Барча даволаш профилактика муассасаларида аҳоли мурожаатларига эътибор, беморлар учун барча шарт шароитлар яратишга ҳаракат кучайди. Бу айниқса, шаҳар аҳолисига амбулатор поликлиника хизмати кўрсатишда яққол намоён бўлмоқда. Хусусан, шаҳардаги барча 7 та оилавий поликлиникаларда беморлар учун ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатиш мақсадида барча шароитлар яратилди. Агар бемор режали асосда тиббий кўрикдан ўтмоқчи бўлса, шифокор қабулига олдиндан ёзилиши йўлга қўйилди. Шошилинч    ҳолатларда, айниқса тунги вақтларда беморларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча поликлиникаларда тез-тиббий ёрдам постлари ташкил этилди.

Бу борада шаҳримиздаги 1-оилавий полик-
линика жамоаси яхши натижаларга эришди. Мазкур шифохона фаолияти нафақат мамлакатимиз, ҳатто халқаро миқёсда ҳам эътироф этилди. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти халқаро экспертлари томонидан поликлиника фаолияти юқори баҳоланиб, “Тиббий ёрдам кўрсатишда намунали поликлиника” сифатида жамоа иш тажрибаси оммалаштиришга тавсия этилди. Мазкур поликлиника фаолиятини электрон тизимга ўтказиш учун 19 та компьютер ва 14 та планшет ажратилди.

Энг муҳими, шифокорларимизнинг беморларга, аҳоли мурожаатларига диққат эътиборлари кучайди, касб масъулиятлари ортди. Улар орасида саховатли ишларини ўз беморларига назокат ва очиқ чеҳра, беморга хуш келадиган тарзда амалга ошираётган фидоийлар сафи тобора кенгайиб бормоқда. Аллақачон шаҳримиз аҳли ҳурматига сазовор бўлган Ҳ.Акрамов, Л.Абдуллаева, И.Низомов, Р.Ашуров, М.Абдуваҳобова сингари фахрийларимиз, ўз касб маҳоратини мунтазам орттириб бораётган Г.Парпиева, М.Ис-
моилов, З.Қосимова, У.Аҳмаджонов, А.Мамажонов, Х.Одилова, Т.Жўраева, М.Йўлчие-
ва, М.Хомиджонова, Ф.Қосимов, О.Жўрабоева, А.Қўчқорова, О.Хожиматова, М.Мамажонова, Х.Абдул-
лаева, М.Мўминова, Г.Бўстонова, Н.Турсунова, Х.Хафизов, Д.Раҳмонов сингари врач ва ҳамшираларимиз хизматидан беморлар хурсандлиги шифокорларимиз эзгу ниятларига, эришаётганликларининг ёрқин тасдиғи, бўлса ажаб эмас. Зеро, бизнинг эзгу ниятимиз, мақсадимиз шаҳримиз аҳолисига ана шундай манзур тиббий хизмат кўрсатишдир.

Олимжон ҚОСИМОВ,

шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш профилактика ишлари бўйича ўринбосари.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube