ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ АМАЛДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида  белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг “Маҳаллий бюджетни шакллантириш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ри-
вожлантириш масалалари” доимий комиссияси ҳамда ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш аввалида шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази директори Т.Асомутдиновнинг “2017 йилда аҳоли бандлиги дастури” ижросининг бажарилиши, аҳолининг энг аввало, хотин-қизлар, таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш вазифалари ижросини таъминлаш чора-тадбирларига асосий эътиборни қаратиш лозимлиги, шунинг-
дек аҳолини ишга жойлаштириш ва уларнинг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламларини янада қўллаб-қувватлашни ташкил этиш борасида шаҳар миқёсида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Жумладан, ўтган давр мобайнида 1402 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар доимий ишга жойлаштирилган бўлиб, улардан 75 нафари ижтимоий муҳофазага олинди, 30 нафари касбга тайёрланди ва яна 30 нафар фуқаролар мавсумий жамоат ишларига жалб этилди. Қолган 15 нафар фуқароларга  ўз мутахассисликлари бўйича шаҳарда бўш иш ўринлари мавжуд эмаслиги сабабли ишсизлик нафақалари тайинланган.

Шунингдек шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси ҳамда
бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда жорий йилнинг шу кунига қадар 1230 нафар фуқаролар иштирокида 6 та “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари” ўтказилди. Ушбу ярмаркаларда 356 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд 1950 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Ярмарка натижаларига кўра 134 нафар фуқароларга тегишли корхона ва ташкилотлар томонидан ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

Йиғилиш якунида кун тартибига қўйилган шу каби яна қатор муҳим масалалар муҳокама қилиниб, билдирилган фикр-мулоҳазалар инобатга олинган ҳолда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Осимхон АХМАТШАЕВ,

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube