ИЛК САБОҚ СЕҲРИ

Бола илк ёшларидаёқ атрофга синчков назар ташлай бошлайди. Дунёқараши кенгайиб, тафаккурлаш қобилияти кучайиб боради. Олимларнинг таъкидлашича,  болаларнинг ақлий ривожланиш даври асосан 4-6 ёшларига тўғри келар экан.

Шу боис айнан ҳудди шу ёшида унга тилларни ўргатиш,  қалбига умуминсоний ва миллий қадриятларни сингдириш анчайин осон кечади. Кичкинтойлар жажжи оламида яхшилик ва ёмонлик, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги қарама-қаршилик бор бўйи билан намоён бўлади. Тафовутни фарқлай бошлаган болажонлар жону дили билан яхши бола бўлишга, яхшилар дунёсига интиладилар. Ҳатто эртак-
лардаги Зумрадга ўхшагиси, унга тақлид қилгиси келаётганини ҳаракатларида акс эттирадилар. Қимматга бўлган нафратини эса яширмайдилар.

Демак, болаларнинг кичкиналигидаёқ уйда эмас, балки мактабгача таълим муассасаларида улғайиши, унинг келажакка қўйилган дастлабки шахдам қадамларидир. Болалар бу ерда мириқиб дам олиш билан бирга, хорижий тилларни ўрганиши, шеър ёд олиши, рақс тушиши ва турли спорт ўйинларида иштирок этиши мумкин. Билимдон тарбиячилар ва меҳрибон энагалар ҳамиша уларнинг тарбияси ва таълими билан машғул бўладилар.

Куни кеча Ўзбекистон Рес-
публикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори биз соҳа ходимларини янада масъулият ва ташаббускорлик билан ишлашга ундади. Биз ўз кундалик иш фаолиятимизда    мактабгача таълим тизимига жорий этилаётган илғор педагогик  ва инновацион техноло-
гиялардан унумли фойдаланишга, тарбияланувчиларнинг ақлий, интеллектуал салоҳиятларини орттириб боришга астойдил ҳаракат қилаяпмиз. Бу ишда айниқса Муқаддамхон Аҳмаджонова, Вазирахон Ҳакимова каби тарбиячиларимиз пешқадамлик қилмоқдалар.

Болалар келажагимиз ворислари, уларнинг келгуси қандай одам бўлиб ети-
шишлари кўпроқ боғчада олган илк болалик сабоқларига ҳам  боғлиқдир.

Нигорахон СУЛТОНОВА,

1-махсус мактабгача таълим муассасаси

мудираси.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube