МАРКАЗИЙ ОСИЁ МАТОЛАРИ КЎРГАЗМАСИ

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси томонидан ишлаб чиқилган дастур асосида ва қўшни давлатларнинг элчихоналари кўмагида шаҳримизда ўтказилган “Атлас байрами” учинчи фестивали доирасида шаҳар тарихи музейида халқ амалий санъати намуналари билан фестивалда иштирок этаётган давлатлар вакиллари маҳсулотлари кўргазмаси очилди.

Ўзбекистон учун ажратилган кўргазма зали мамлакатимизнинг барча вилоятларидан келган йигирмадан зиёд ҳунармандларнинг маҳсулотлари билан беза-
тилди. Кўргазма залларидан, шунингдек, тожикистонлик ҳунарманд аёл Мукаррама Каюмова томонидан яратилган сўзаналар ва ишлаб чиқарилган уй-рўзғор буюмлари, қозоғистонлик дизайнер ва ҳунарманд Айгуль Жансерикова томонидан яратилган қозоқ миллий кийимлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари, Бишкек шаҳри “Тумор” Арт-гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотлар намуналари ҳам жой олган.

“Марказий Осиё матолари” деб номланган бу кўргазма октябрь
ойининг иккинчи ярмига қадар давом этади.

Ғ.АЛИЖОНОВ,

шаҳар тарихи музейи мудири.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube