ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ УЙҒУНЛИГИ

Мустақиллик йилларида таълим соҳаси тубдан янгиланиб, ўқитишнинг илғор усул ва методларини амалда қўллаш бўйича улкан тажрибалар амалга оширилмоқда. Таълим жараёнига замонавий ахборот коммуникация технологиялари, ўқув лаборатория анжомлари тадбиқ этилмоқда, замонавий ўқув-методик база яратилди.

Ўқувчиларнинг эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини амалда қўллаш лаёқатини ривожлантиришга қаратилган янги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари лойиҳаси уч йил давомида қатор умумтаълим муассасаларида тажриба-синовдан ўтказилиб такомиллаштирилди.

Хусусан, янги ДТСга фанга оид компетенциялар билан бирга коммуникатив, ахборот билан ишлаш, ўз-ўзини ривожлантириш, ижтимоий фаол фуқаролик, миллий ва умуммаданий, математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш каби таянч компетенциялар элементлари ҳам киритилди. Коммуникатив компетенция боланинг ижтимоий вазиятларда она тилида ҳамда бирорта хорижий тилда мулоқотга кириша олиши, муомала маданиятига амал қилиши, мослашувчан ва ҳамкорликда жамоада самарали ишлай олиш лаёқатига эга бўлишини назарда тутади.

Бундай ўзгаришлар ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш борасидаги саъй-ҳаракатларни кучайтиришга муҳим асос бўлади. Бу келгусида юқори малакали ва рақобатбардош, етук мутахассис-кадрларни тайёрлаш ишларини янада жадаллаштиради. Бу ўқувчиларнинг билим, кўникма малакасини шакллантиришга хизмат қилади.

Ўқитувчи эртанги кун бунёдкори. У ёш авлодга сабоқ бериш орқали мамлакатимиз тараққиётига ўз ҳиссасини қўшади. Шу боис юртимизда таълим соҳаси фидоийлари бўлган ўқитувчи-педагогларга алоҳида эҳтиром кўрсатилиб, уларнинг меҳнати муносиб қадрланиб келинмоқда.

Шунинг учун юртимиз равнақи тобора юксак чўққиларга кўтарилиб, ёшлар олдинги сафларда бормоқда.

Ф.ШАЙХУТДИНОВА,

шаҳардаги 31-мактаб  директории ўринбосари.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube