«КЎНГЛИМ ХАРИТАСИ»

Яқинда таҳририятимиз узра хушхабар ёйилди. Ёш, умидли, истеъдодли шоир, газета мухбири Абдубанноб Мансуровнинг  илк китоби “Кўнглим харитаси”   Тошкент шаҳридаги  Чўлпон нашриёт матбаа ижодий уйи  босмахонасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Ижод” жамоат фонди томонидан “Биринчи китобим” лойиҳаси доирасида кирил ва лотин алифбосида 10 минг нусхада нашрдан чиқди.  Китоб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси билан ўтказилган “Истеъдод мактаби” республика ёш ижодкорлар семинарида  нашрга тавсия этилиб, таниқли адиблар ёш шоир  ижодига юқори баҳо бердилар.

Юртим тупроғини ўпиб бир нафас,

Басавлат тоғлардек кўкрак кераман…

Зотан, шоирман деб қўлига қалам ушлаган ижодкор борки, она Ватанга бўлган самимий дил изҳорларини  турфа сатрларда намоён этади. Чунки шоир юрагида илдиз отган  Ватанга меҳр ва муҳаббат  ҳислари улғайиб муаззам дарахтга айланади. Абдубанноб Мансуров ҳам юртнинг бир фидойи ўғлони сифатида аввало Ватанни жўшиб куйлайди. Шу боис унинг аксарият шеърларида Ватан мадҳи ҳароратли ва бетакрор сатрларда маҳоратла тараннум этилган.

А.Мансуровнинг ҳар бир шеърида кучли фалсафий мушоҳада, шоирона ўхшатиш, содда ва самимий сатрлари ила қалбингиз туб-тубига кира олиш қобилияти устувор.  Биз  жамоадошимиз А.Мансуровнинг келажакда мамлакатимизнинг  энг забардаст ва оташнафас шоирларидан бири бўлиб етишишига ҳамда яна ўнлаб шеърий китоблар муаллифи бўлишига ишонамиз.

ТАҲРИРИЯТ ИЖОДИЙ ЖАМОАСИ.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube