АЁЛЛАРГА МЕҲР КЎРСАТИБ

Шаҳар хотин-қизлар қўмитаси томонидан шаҳримизда истиқомат қилаётган кам таъминланган, кекса ва ногирон аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида меҳр оқибат кўрсатилди. Халқимизга хос бўлган хайрия тадбирида «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва тиббиёт бирлашмаси вакиллари иштирок этдилар.  Меҳр-шафқат тадбири давомида 5 нафар ногирон хотин-қизларга аравачалар, 10 нафар ўзгалар ёрдамига муҳтож аёлларга эса қўлтиқтаёқлар инъом этилди. Шунингдек, Экосан халқаро ташкилоти вилоят бўлими томонидан ҳам эҳтиёжмандларга ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube