“ФИДОЙИНГ БЎЛГАЙМИЗ СЕНИ, ЎЗБЕКИСТОН!”

“ФИДОЙИНГ БЎЛГАЙМИЗ СЕНИ, ЎЗБЕКИСТОН!”

деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган вилоят кўрик-танловида ҳамшаҳарларимиз 37 та  номинациядан 14 тасида ғолиб ва совриндор бўлишди

Вилоятимиз марказининг Ислом  Каримов  номидаги театр-концерт  саройида кўрик-танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш  маросими бўлиб ўтди. Кўрик-танлов “2017-2021 йилларда  Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг  5 устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”, “Халқ билан мулоқот  ва инсон  манфаатлари йили” Давлат дастурларида  белгиланган вазифаларни  амалга ошириш, Давлатимиз Мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамини муносиб кутиб  олиш мақсадида, ташкил  этилган эди. Унда шаҳримизнинг энг илғор, энг фидоий қирқ нафардан зиёд вакиллари иштирок этишди ва “Энг фаол  Ҳаракатлар стратегияси тарғиботчиси”, “Энг фаол ҳокимият ходими”, “Энг намунали касб-хунар коллежи”, “Энг намунали ахборот ресурс маркази” сингари жаъми 14 та номинация бўйича ғолиб ва совриндорлар сафидан ўрин олиб, конкурс  лауреатлари бўлишди.

Муҳташам санъат саройидаги  тантанали маросимда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси  Шуҳрат Ғаниев озод ва обод диёримизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар муваффақияти, халқимиз эришаётган улкан марралар истиқлолимиз шарофати эканлигини таъкидлаб, танлов ғолиб ва совриндорларини муборакбод этиб, уларга диплом ҳамда қимматбаҳо совғаларни топширди.

Ҳамшаҳарларимиздан 1-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби директори ўринбосари Зайнабхон Умрзоқова, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ходими Шаҳноза Тошпўлатова, “Мухаммад Салом Омина” хусусий корхонаси раҳбари Азизбек Абдусаломов, “Эшонгузар Барака Файз” хусусий корхонаси раҳбари  Муродилжон Иброхимов, хунармандлар уюшмаси шаҳар бўлими бошлиғи Расулжон Мирзаахмедов, “Марғилон ҳақиқати” газетаси масъул котиби Муродилло Мирзажонов, “Рухсор” телерадиоканали мухаррири  Гулчеҳра Аҳмедова, “Кун-уз” интернет сайти жамоатчи мухбири  Ахрор Зиятов, шаҳардаги “Худоёрхожи” жоме-масжиди имом-хатиби Абдувоҳид Ахмадалиев, шунингдек, 11-умумтаълим мактаби, педагогика коллежи, тиббиёт коллежи ахборот-ресурс маркази жамоалари иштирок  этган  номинациялари  ғолиби ва совриндорлари сифатида тақдирландилар.

Таъкидлаш жоизки, мазкур танлов том маънода энг фаол, энг намунали жамоа ва инсонлар  сифатида  муносиблар эътирофи, озод диёримизда фидоийлик  ва истиқлол ғояларига  садоқат билан меҳнат қилган ҳар бир инсон-эътиборсиз қолмаслиги, ҳамиша эъзозланиб, қўллаб-қувватланишининг ёрқин намойиши бўлди. Бу эса уларнинг юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу сўз ва  эзгу ишларини  янада  ғайрат ва шижоат билан давом эттиришларига даъват бўлиши шубҳасиз. Мен имкониятдан  фойдаланиб бу юксак эътирофга муносиб барча ҳамшаҳарларимизни самимий қутлайман. Уларга эзгу ишларида янги-янги  ютуқлар тилаб қоламан.

Марямхон ЮЛДАШЕВА,

шаҳар маънавият  тарғибот маркази раҳбари.

 

Тахририятдан: Камтарлик инсон зийнати.

Мақола муаллифи М.Юлдашева ҳам танловнинг “Энг намунали туман (шаҳар) маънавият ва маърифат маркази” номинациясида ғолиб бўлиб, биринчи даражали диплом ва қимматли эсталик совға билан  тақдирланди. Шу боис, кўп сонли муштарийларимиз номидан кўрик-танловнинг барча ғолиблари  қатори, бугунги   мақоламиз муаллифи Майрамхонни ҳам юксак эътироф  ва лауреатлик билан самимий қутлаймиз. Барча ғолибларга эзгу сўз ва эзгу ишларида янада улкан ютуқлар тилаймиз.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube