МАҲОРАТЛИ ЖУРНАЛИСТ

Шаҳримизнинг кўзгуси отахон газета «Марғилон ҳақиқати» рўзномасининг қалами ўткир, маҳоратли, ҳозиржавоб, сермаҳсул, серқирра журналисти Муродилло Мирзажоновнинг номи нафақат шаҳримиз, балки вилоятимиз газетхонларига ҳам яхши таниш. Унинг ранг-баранг, долзарб мавзулардаги сиёсий-ижтимоий, иқтисодий публицистик мақолалари мухлислар эътиборини тортиб, газета саҳифаларининг ўқимишли чиқиши учун хизмат қилмоқда. Айниқса, унинг танқидий материаллари, ҳаётда учрайдиган камчилик ва нуқсонларга муросасизлиги журналист сифатида эл-юрт орасидаги обрўсини оширмоқда. Газетанинг бирор сони йўқ-ки, унинг қалб қўри ва кўз нури тўкилмаган бўлсин.

Изланувчан журналист ўз иш фаолияти давомида юзлаб теран таҳлилга асос-
ланган, таъсирчан мақолаларни элга тақдим этди. У журналистларнинг қуроли бўлмиш сўздан унумли фойдалана билади, муаммолардан чўчимайди, уни ўз ўрнида бартараф этишга ҳаракат қилади.

Меҳнат инсон умрини безайди, уни улуғлайди. Жонкуяр журналист 30 йилдан зиёд умрини қаламкашликка бахшида этаётир. Марғилон матбуотининг камол топишида, уни газетхонларнинг севимли нашрига айланишида жонкуяр ижодкор М.Мирзажоновнинг хизматлари катта.

Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги муносабати билан вилоят ҳокимининг фармо-
йишига асосан “Фидойинг бўлгаймиз, сени Ўзбекистон! шиори остида ўтказилган кўрик-танловда иқтидорли журналист М.Мирзажонов “Энг яхши мақола” номинацияси бўйича” ғолиблар сафидан ўрин олди. Қадрли ҳамкасбимиз Муродилла Мирзажоновга яна узоқ йиллар ижод завқи ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Таҳририят.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube