ҲОКИМ КУБОГИ ЧИЛОНЗОРЛИКЛАРДА

Давлатимиз мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан аҳоли, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш мақсадида шаҳар ҳокими кубоги учун ўтказилаётган спорт баҳсларининг яна бир тури ниҳоясига етди.

Футбол бўйича 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги ҳоким кубоги баҳсларида 40 та маҳалла жамоаси 4 та гуруҳда ўзаро куч синашди. Гуруҳ ғолиблари ўртасидаги ярим финал баҳсларида эса ғолибликни «Чилонзор» ва Увайсий номли маҳалла футболчилари эгаллашди.

Мазкур икки жамоа ўртасидаги бўлиб ўтган финал баҳси бениҳоя кескин ва қизиқарли бўлди. Учрашувни асосий (2:2) дурранг ҳисобда тугагани ҳам буни исботлаб турибди. Футбол лотореяси 11 метрлик жарима тўпи тепишда эса омад «Чилонзор» жамоасига кулиб боқди — 6:4.

Шу тариқа чилонзорлик ёш футболчилар шаҳар ҳокими кубогини қўлга киритдилар. Ғолибларга кубок, диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Иккинчи тўртинчи ўринни эгаллаган Увайсий номли, «Узумзор», «Ипак йўли» маҳалла футбол жамоаларига ҳам тегишли диплом ва эсдалик совғаоари топширилди.

И.ИСАҚОВ,

жамоатчи мухбир. 

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube