ЁШЛАР КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи томонидан ташкил этилган “Ёшлар поезди” акцияси доирасидаги тарғибот-ташвиқот гуруҳи вилоятимизда меҳмон бўлиб турибди. “Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон” деган ғояни бирлаштирган ижодий гуруҳ аъзолари кеча тадбиркорлар ва ҳунармандлар шаҳри Марғилонга ташриф буюришди. Тарғибот гуруҳи сафида Республикамизнинг кўзга кўринган санъаткорлари, олимлари, шоирлари, ижодкорлари, тадқиқотчилар ва бошқа соҳа вакиллари бор.

Улар орасида таниқли ижодкор Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Темур Убайдулло, Ўзбекистон Миллий театри актрисаси Вазира Юнусова, Сатира театри актёри Мурод Низомов, Ўзбекистон Давлат университети ўқитувчиси Зиёвуддин Жўраев, ёш тадбиркорлар фаолиятининг кординатори Маҳмуд Нурматов, психолог Элгиза Юсупов, “Ниҳол” давлат мукофоти совриндори Умар Шамсиевлар борлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

Тарғибот гуруҳи аъзолари халқимизнинг улуғ шоираси Увайсий таваллуд топган маскан – унинг уй музейида бўлиб бу ерда тўпланган марғилонлик ёш ижодкорлар, мусаввирлар, шоиралар, бўлажак санъаткорлар билан давра суҳбати ўтказишди. Ёшлар томонидан берилган саволларга Темур Убайдулло, Вазира Юнусова, Элгиза Юсупова ва бошқалар ҳар томонлама жавоб қайтаришди. Жаҳон отин Увайсий номидаги тўгарак раҳбари, шоир Исмоил Маҳмуд уй музейнинг барпо этилиш тарихи, бу ерда мангу қўним топган Увайсий ва унинг авлодлари, шу ерда фаолият кўрсатаётган ижодий тўгарак ҳақида тўп-
ланганларга ҳикоя қилиб берди. Тўгарак аъзолари ўзларининг Ватан, мустақиллик, ёшлик ҳақидаги шеърларини ўқиб беришди.

Тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан тадбирда иштирок этган ёш ижодкорлар, шоираларга Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг совғалари тақдим этилди. “Саховат” маҳалла фуқаролар йиғинига эса 150 нусхадаги китоблар жамламаси тақдим қилинди.

Шунингдек, акция иштирокчилари “Ёдгорлик” корхонасида бўлишиб у ерда халқимизнинг қадимий ҳунармандчилик анъаналари муносиб равишда давом эттирилаётганлигининг гувоҳи бўлдилар. “Ёшлик” хиёбонида эса тадбир иштирокчилари ва шаҳарлик санъаткорлар билан ҳамкорликда галаконцерт шоуси бўлиб ўтди.

Ўз мухбиримиз.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube