МУНАВВАР КУНЛАР ШУКУҲИ

Юртимизнинг ҳар бир гўшасини байрам чулғаб олган айни шу кунларда истиқлол йилларида эришган улкан ютуқ ва натижаларимизнинг туб омили аввало тинчлик, осойишталик эканлигига дил-дилимиздан шукроналар айтамиз. Мана истиқлол туфайли фарахбахш кунлардан, орзуларимиз рўёбидан қалбларимиз шодликка тўлади. Бу шодлик айни вақтда бутун ҳамшаҳарларимизни бунёдкорлик ва яратувчанлик сари ундаётгани ҳам сир эмас! Шаҳримизда бўлиб ўтган “Ўзбекистоним менинг” деб номланган маънавий-маърифий байрам тантаналари ҳам шундан дарак бериб турибди.

Ҳар қачонгидан ҳам байрамона безатилган шаҳардаги Темир йўл шох бекатида бўлиб ўтган тадбирда нуроний отахон ва онахонлар, отинойилар, опа-сингиллар ҳамда болажонлар иштирок этишди.

Байрам тадбирида Жаҳон отин Увайсий номли адабий тўгарак раҳбари Исмоил Маҳмуд сўз олиб, Мустақилликни улуғлаб, бугунги ёшларга она Ватанимизни ҳар бир қарич ерини кўз қорачиғидек асраш лозимгилини, озодликка етишиш осон бўлмагани, унинг қадрига етишимиз кераклигини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг тўгарак аъзолари ўзларининг Ўзбекистон, Истиқлол, Ватан, Ҳурлик, Мустақилликнинг тараннум этувчи шеърлари айтиб беришди.

Тадбир давомида қизиқчилардан Хотамжон Ҳакимжонов, Мамасиддиқ Шераевлар ўзларининг ичакузди ҳангомалари билан кечага файз киритишди. Мустақиллик байрами оқшомида вилоятимиз, шаҳримизнинг таниқли санъаткорларидан Зуҳриддин Ражабов, Элёрбек Темиров, Шоҳида Зокирова, Ойбек Холбоев, Камолиддин Иброҳимов, Абдуғани Охунов, Комилжон Азимов, Саи-
да Саидзодаларнинг қўшиқлари томашабинлар дилиги олам-олам сурур бағишлади.

Шукрки, биз тинчлик барқарор бўлган аҳил элда, яқинларимиз бағрида, ўғил-қизлар даврасида, тўкин дастурхон атрофида бахтиёрлик ҳисси билан яшомоқдамиз, — дейди тадбир иштирокчиси Маҳфузахон Абдуллажонова. Бу каби тадбирларда қатнаша туриб доимо фарзандларим ва набираларимга тинчликнинг қадрига етинглар, дейман. Тинчлик бўлган юртгагина шундай тадбирлар ярашади.

Куй-қўшиқлар рақсларга уланиб кетди. Байрам тадбири иштирокчилар қалбида олам-олам таассурот қолдирди.

Дилрабохон УСМОНОВА.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube