ИСЛОҲОТЛАР – ЯНГИЛАНИШ, ИЗЛАНИШЛАР ВА ФАОЛИЯТ ДАСТУРИЛАМАЛИ

Мамлакатимиз иқтисодий – ижтимоий тараққиётининг ҳозирги янги босқичи даврида табиий толалар ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш – ипакчилик саноати соҳасини жадал ва устувор ривожлантиришга эътибор янада ортди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан ипакчиликни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди.

Уюшма томонидан белгиланган мазкур стратегик дастурда ипакчилик са-
ноати мутаносиблигини таъминлаш, унинг таркибида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушини кўпайтириш, табиий толали маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тармоғини, энг аввало маҳаллий хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга йўналтирилган сифат жиҳатдан янги босқичга ўтказиш орқали соҳани янада модернизациялаш ва диверсификациялаш принципиал янги маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш, шу асосда ички ва ташқи бозорда миллий ипак матоларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш борасида ўнлаб ло-
йиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан Фарғона вилоятида 2017-2021 йилларда ипакчиликни ривожлантириш стратегик лойиҳаси ана шундай муҳим истиқболли дастурлардан бири бўлиб, унда вилоятда пиллакашликни янада ривожлантириш учун тут плантацияларини ташкил этиш, пиллачиликда аҳолининг доимий иш билан таъминлашга эришиш, соҳага энг замонавий технологияларни жорий этиш йўли билан мамлакатимиз иқтисодиётида алоҳида ўрин эгаллайдиган йирик, шу билан бирга бозор муносабатларининг ўзгарувчан эҳтиёж ва талабларига тез мослашувчан ипак саноати корхоналари барпо этиш режалари белгиланган.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Марғилонда ҳам бўлиши шаҳарни замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида ривожлантириш бош режаси, туризмни ривожлантириш, ҳунармандчилик маркази барпо этиш, истироҳат боғини реконструкция қилиб кенгайтириш билан боғлиқ режалар қатори “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан тақдим этилган ипакчиликни ривожлантириш стратегик лойиҳасини маъқуллаб, бу лойиҳалар борасида қимматли фикр ва таклифлар киритди.

Хусусан, давлатимиз раҳбари шаҳар ва вилоятда ипакчилик ва табиий толалар қайта ишлаш саноатини ривожлантириш учун улкан имконият, етарли хом ашё базаси, ишчи кучи мавжудлигини таъкидлади. Улардан унумли фойдаланиш, тармоққа тадбиркорларни кенг жалб этиш, айни пайтда Ўзбекистон табиий толалар ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш илмий тадқиқот
институтини бугунги халқаро мезонлар, ички эҳтиёж ва талабларга жавоб берадиган, илм – фан ютуқларини амалиётга жорий этиш борасидаги изланишлар самарадорлигини янада юксалтиришга хизмат қиладиган намунавий илмий тадқиқот марказига айлантириш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.

Албатта, бу стратегик лойиҳа ва топшириқларни адо этиш институт моддий – техник базасини янада мустаҳкамлаш, соҳага оид илмий изланишлар самарадорлигини ошириш, бу илмий изланишларга иқтидорли, салоҳиятли ёш олим ва тадқиқотчиларни жалб қилиш, ходимлар малакасини мунтазам юксалтириб, қайта тайёрлаш фаолиятини тизимли йўлга қўйишни тақазо этади. Соҳага оид янгиланишлар, ислоҳотлар жараёни ва стратегик лойиҳаларда кўзда тутилган режаларни дастуриламал деб билган институт жамоаси давлатимиз раҳбари ва хукуматимиз томонидан тармоқ ривожига бўлган юксак эътибор, ғамхўрликдан илҳомланиб бу юксак масъулиятли, кенг кўламли вазифаларни адо этиш йўлида ҳозир уюшма ва унинг таркибидаги барча субъектлар жамоалари билан ҳамкорликни кучайтириб, астойдил изланиб ишлашга киришди. Бу ҳамкорлик ва саъй-ҳаракат Ватанимиз ипакчилик саноати ривожининг, ижобий натижаларнинг ишончли кафолатидир.

М.МИРЗАХОНОВ,

институт директорининг ўринбосари.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube