МУРОЖААТЛАР  ЕЧИМИ БИРГАЛИКДА  ИЗЛАНАДИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан халқни тинглаш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Пировардида аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолар ўз ечимини топмоқда. Одамларнинг хоҳиш-истаклари рўёбга чиқмоқда.

Шаҳримиздаги «Хўжапорсо» ҳамда “Надирмат” маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниевлар аҳоли билан очиқ ва самимий мулоқот ўтказдилар.

Учрашувда фуқаролар мурожаатлари бирма-бир тингланди. Хусусан, таъмирталаб кўчаларга асфальт ётқизиш, коммунал хизмат, уй-жой, моддий ёрдам, банк, соғлиқни сақлаш, бандлик, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид муаммолар бўйича сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, коммунал идоралар вакиллари ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилди. Айрим мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Учрашулардан сўнг ушбу маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи ижтимоий кўмакка муҳтож хонадонларга шаҳар ҳокимлиги томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

Абдубанноб МАНСУРОВ.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube