ЯНГИ  ТИЗИМГА ЯНГИ  ҚАДАМ

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан маҳаллаларда тўпланиб қолган муаммо ва камчиликларга самарали ечим топиш, тинчлик-осойишталикни асраб-авайлаш йўлида барча саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун соҳага масъул алоҳида давлат идораси – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигини ташкил этиш таклифи билдирилган эди.

2020 йил 18 февраль куни “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони ҳамда ушбу фармонга мувофиқ “Ўзбекистон Рес- публикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Куни кеча, шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида мазкур қарор ижроси юзасидан шаҳар фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими ўринбосари Файзулла Қосимов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими Фурқат Ходжаев, шунингдек шаҳардаги сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ташкилот-корхона раҳбарлари, шаҳар кенгаши депутатлари, барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, шаҳримиз фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишни шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев очди ва олиб борди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Қосимов Фармон мазмун-моҳиятига кенг тўхталиб йиғилганларни тизимга кўрсатилган номзодлар билан таништирди.

Унга кўра илгари шаҳардаги Банк коллежи директори бўлиб ишлаган Мадаминов Рустам Тожиматович — шаҳар ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш масалалари бўйича шаҳар бўлим бошлиғи, Ғофурова Зебихон Содиковна — Бўлим бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари, Мадрахимов Ёдгоржон Обиджонович — Бўлим бошлиғининг хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича  ўринбосари, Тошпўлатов Собиржон Содикович — Бўлим бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Тадбир давомида Р.Мадаминов билдирилган юксак ишонч учун ўз миннатдорчилигини билдириб, янги тизим йўлида бор куч ва билимини сафарбар этишга ваъда берди.

Шунингдек Дўстлик МФЙ раиси Салимахон Рустамова, шаҳар кенгаши депутати Осимхон Аҳматшаевлар муносиб номзодларни янги лавозим билан самимий қутлаб, иш фаолиятида муваффақиятлар тиладилар.

 

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

А.Каримов олган суратлар.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube