МЕҲРИБОНЛИК УЙИДА НАВОИЙХОНЛИК

Фарғона вилояти ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, вояга етмаганлар ишлари бўйича вилоят идоралараро комиссияси, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамкорликда Марғилон шаҳар 1-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг маънавий
дунёқарашини кенгайтириш ва ёш авлод қалбига ватанга муҳаббат, меҳр-мурувват каби туйғуларни сингдириш мақсадида буюк мутафаккир шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишлаб тадбир ташкил этилди.
Ўтказилган тадбирда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва шаҳардаги 8-Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари иштирокида саҳна кўринишлари, А.Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида шеър айтишувлари йиғилиш иштирокчиларига ҳавола қилинди.
Бундан ташқари тадбир давомида вилоят прокурори ўринбосари сўзга чиқиб, мамлакатимизда миллий адабиётимизга кўрсатилаётган эътибор, бой илмий-маънавий меросимизни ўрганиш, уни тарғиб этиш, ижод аҳлига ҳар жихатдан кўмак кўрсатиш каби эзгу ишлар ўз амалий ифодасини топаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбир якунида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига ташкилотчилар томонидан китоблар жамланмаси ҳамда совғалар берилди.
Алишер ХОДЖАЕВ,
Марғилон шаҳар
прокурори, адлия маслахатчиси.
А.КАРИМОВ
олган сурат.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube