ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ

Ташаббускор, ўзининг шахсий фикри ва аниқ мақсадига эга, билим олиш йўлида сира толмайдиган ўқувчи-ёшлар даврасида ўтган бу галги ҳоким ва ёшлар учрашуви шаҳримиздаги Ижодкорлар мактабида кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

Очиқ ва самимий мулоқот руҳида кечган учрашувда вилоятимиз, хусусан шаҳримизда ёшларга оид давлат сиёсати асосида навқирон авлоднинг замонавий билим олиши, спорт, санъат, бизнес ва бошқа йўналишларда истеъдодини ёрқин намойиш этиши, жамиятда муносиб ўрин топиши йўлида амалга оширилаётган ишар ва уларнинг самаралари ҳақида сўз борди.
Бир гуруҳ иқтидорли ижодкор ўқувчилар ижросида янграган эрк, озодлик, мустақилликни мадҳ этувчи гўзал шеър-қўшиқлар жаранги йиғилганлар эътирофига сазовор бўлди. Тадбир давомида юрт тараққиётига муносиб ҳиссаса қўшиш истагида ўзидаги ғоя ва таклифларни аниқ режалар асосида ёрқин баён қилиб бера олган
кўплаб фаол йигит-қизларга шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев
ноутбук, планшет ҳамда турли китоблар жамланмасини тақдим этди.
Учрашув якунида ижтимоий соҳада олиб бораётган самарали фаолияти, ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини амалга оширишдаги фаоллиги учун 17 нафар истеъдодли ёшлар шаҳар ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube