ОФАРИН

(Жаҳон чемпиони Муроджон

Аҳмадалиевнинг ғалабасига бағишлов.)

 

Донг таратдинг олам аро рингда полвон, офарин,

Ҳар зарбингдан рақиб боши тутди гирён, офарин.

 

Ўзбекона муштингга дош беролмай Дони… Роман,

Кечди зар камардан гўё чиққандай жон, офарин.

 

Илкинг тўла қувват, якто, Алпомишдай комрона,

Шиддатинг олдида лол мақсуди пайҳон, офарин.

 

Муроджон жангу ҳолисинг, шамшир тутмай забт этдинг,

Улуғ халқинг айлар қутлуғ зафарга шон, офарин.

 

Уммон бир одим, ўзга китъада ўзбек байроғи,

Бошинг узра ҳилпирайди, тоза виждон, офарин.

 

Ватан рози, отанг рози, онанг рози кўзда ёш,

“Ўзбекистон ифтиҳори” олий нишон, офарин.

 

Аҳдий, қадди баланд миллат ўғлонин мадҳ этайин,

Юртбоши кошонасида сургин даврон, офарин.

 

Рўзимуҳаммад-Аҳдий.

Марғилон шаҳри.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube