Кўчмас  мулк  ҳуқуқлари кафолатланади

Сўнгги йилларда фуқароларимизга қулайлик яратиш мақсадида, юридик ва жисмоний шахслар эгалигидаги кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш соҳасидаги давлат хизматлари сифатини яхшилашга қаратилган бирқатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шу биланбирга, ушбу соҳадаги давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш уларнинг тезкорлиги ва фойдаланиш имкониятларини оширишни, давлат органлари фаолиятининг шаффофлигига эришишни ва хизматлардан фойдаланувчиларга ахборот хизмати кўрсатишни яхшилашни тақозо этмоқда.

Ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш, тегишли тизимларни давлат органларининг электрон маълумотлар базаларига интеграция қилиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнини соддалаштиришнинг асосий устувор йўналишлари ҳисобланади.

Маълумки илгари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўғрисида” қарорида Мулк эгаси бўлган бинолар ва иншоотларга ашёвий ҳуқуқларга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар уларга тегишли бўлган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларга эга бўлишлари шартлиги, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин кучга кириши белгиланган эди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “ Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган хуқуқларини давлат рўйҳатидан ўтказишда сунъий тўсиқлар юзага келишини олдини олиш, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг ягона қоидаларини белгилаш, юридик ва жисмоний шахсларга Давлат реестри маълумотларидан эркин фойдаланиш имкониятини бериш, юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини рўйхатдан ўтказиш учун уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ваколатли органлар ўртасида ахборот-коммуникация маълумотлар алмашинувини жорий этиш, қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг Давлат реестридан электрон кўчирма бериш, низоларни судгача ҳал қилиш имкони яратилди.

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб нотариал ҳаракатлар асосида вужудга келадиган Тошкент шаҳрида жойлашган кўчмас мулкка, 2020 йил 1 январдан бошлаб эса Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар ҳақидаги маълумотлар Реестрга фақат давлат нотариал идорасининг талабномасига асосан электрон шаклдаги кадастр паспорти тайёрланганидан кейин нотариуслар томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳуқуқ эгасини ўзгартириш шаклида киритилади ва бир вақтнинг ўзида Реестрдан кўчирма бериш, 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб уй-жойга мулк ҳуқуқини ҳамда қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун уй-жойни фойдаланишга қабул қилиб олиш далолатномаси ва бошқа зарур ҳужжатлар тижорат банклари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар) филиалларига (кейинги ўринларда — давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар) ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юбориш, 2020 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулк объектини «E-IJRO AUKSION» Ягона электрон савдо майдончасида аукцион орқали сотиш (давлат активлари қисмида) ва риэлторлик хизматлари кўрсатиш натижасида вужудга келадиган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган маълумотлар тегишлича Давлат активларини бошқариш агентлиги ва риэлторлик ташкилотлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларга ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юбориш бўйича тартиб ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ қилинмоқда.

Шунингдек, кўчмас мулкни бегоналаштиришда давлат нотариал идорасига реестрга уланиш имкониятини берган ҳолда, унга бино ва иншоотларнинг таркиби ва тегишлилиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан кўчмас мулк эгаларидан давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатга рўйҳатдан ўтказувчи органнинг ёзуви (штампи) қўйилишини талаб қилиш, 2020 йил 1 январдан бошлаб қурилган уй-жойга мулк ҳуқуқини ҳамда қонун асосидаги ипотекани Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органларида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш, шунингдек, банкка рўйхатдан ўтказилган уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжат нусхасини ва қонун асосидаги ипотека давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги штамп қўйилган кредит шартномасини тақдим этиш бўйича қарз олувчининг мажбуриятларини назарда тутувчи тартиб бекор қилинди.

Қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар тегишли лойиҳа ташкилоти томонидан уларнинг қурилиши бошланганлиги тасдиқланган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин.

Қурилиши тугалланмаган нотураржой бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар:

ер участкасига бўлган ҳуқуқ белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги;

қурилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган лойиҳа асосида бошланганлиги шарти билан давлат рўйхатидан ўтказилади.

«E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида сотиб олинган, электрон аукцион ғолибларида уларга нисбатан қабул қилинган мажбуриятлар мавжуд бўлган ер участкаларида, шунингдек ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотлар давлат рўйхатидан ўтказилмайди.

Қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларни бошқа шахсга ўтказишда ҳуқуқ эгасининг буюртмаси бўйича ер участкасини бериш тўғрисидаги ҳужжатлар, ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар асосида кадастр йиғмажилди тайёрланади, шунингдек, қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотга бўлган мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилади.

Юридик ва жисмоний шахслар Реестрдан кўчирмаларни электрон шаклда Давлат хизматларининг ягона портали ёки Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси расмий сайтидан олишлари мумкин.

Битта ер участкасида жойлашган алоҳида бинолар ва иншоотлар ёхуд уларнинг бир қисми бошқа шахсларга ўтказилганда, нотариал идоралар сўрови бўйича Реестрдан кўчирма тайёрлашдан олдин икки иш куни мобайнида жойга чиқиб бошқа шахсларга ўтказилаётган бинолар, иншоотлар ёки уларнинг бир қисми таркиби аниқланади, шундан сўнг мазкур бобда белгиланган тартибда Реестрдан тегишли кўчирма тайёрланади.

Юридик ва жисмоний шахсларда Реестрда рўйхатга олинган ҳуқуқлар мавжуд бўлмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказилган кўчмас мулк объектининг йўқлиги ҳақида Реестрдан кўчирма берилади, бу кўчирма юридик ёки жисмоний шахсда кўчмас мулк объекти йўқлигининг тасдиғи (маълумотнома) бўлиб хизмат қилади.

Кўчирмада,давлат ер кадастрида ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастрида мавжуд кўчмас мулк объектининг техник параметрлари, кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ эгалари, реестрда мавжуд рўйҳатга олинган ҳуқуқлар, судлар, тергов органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги ҳақида, санани, қайси ҳужжат асосида ва қайси орган томонидан тақиқлар ёки хатлов қўйилганини, шунингдек, уларни рўйхатдан ўтказиш санаси ва рақамини кўрсатилади, ипотека ҳамда бинолар ва иншоотлар ипотекаси шартномасини, шунингдек ер участкаларига бўлган ашёвий ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш, ер участкасига бўлган сервитутнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги,бинолар ва иморатлар ёки уларнинг қисмлари ижараси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг қарори бўйича мўлжалланаётган бино, иншоотни бузиш ҳақидаги маълумотлар акс эттирилади.

Юридик ва жисмоний шахслар кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг қарори юзасидан суд тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

Яна бир қулайлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги “Кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 987-сонли қарори қабул қилинди.

Бунда Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини босқичма-босқич жорий этиш тартиби тасдиқланди. 2020 йил 1 мартдан бошлаб Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида жойлашган кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, бекор бўлган ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганлигини тасдиқлаш юзасидан мурожаат қилинганда, ариза берувчига давлат хизматлари марказлари орқали янги намунадаги кадастр паспорти берилиши белгилаб қўйилди.

Бўш ер участкаларини «Е-IJRO AUKSION» савдо майдончасига қўйилиши юзасидан

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил20 апрелдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ижроси бўйичаМарғилон шаҳар “Ермулккадастр” давлат корхонаси филиали Фарғона вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси шаҳар ва туман филиаллари томонидан “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимига 2019 йил 5 январ ҳолатига 3,36 гектардан иборат жами 130 та бўш ер участкалари материаллари киритилди.

Шунингдек жисмоний ва юридик шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер майдонлари олишда янада қулайликлар яратиш мақсадида бугунги кунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга мувофиқ

— 2019 йил 1 октябрдан бошлаб

«YERELEKTRON» ААТга ер участкалари бўйича маълумотларни киритиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туман (шаҳар) филиаллари томонидан мустақил равишда амалга оширилиши;

ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва (ёки) у бўйича хулосалар бериш ваколатли ташкилотлар томонидан фақат электрон шаклда «YERELEKTRON» ААТ орқали унга ер участкалари бўйича маълумотлар киритилган кундан бошлаб беш иш куни ичида автоматлаштирилган тартибда амалга оширилиши;

ер участкасини танлаш материалларини келишишда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳудудларни ривожлантириш режалари ва қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида аниқ ер участкасида қурилиши рухсат берилган ёки тақиқланган объектлар тури аниқланади, архитектура-режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилади. Бунда архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш харажатлари ер участкасини электрон онлайн-аукцион орқали сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан қопланиши;

ер участкасини танлаш материаллари юзасидан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, ёнғин хавфсизлиги ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари, санитария-эпидемиология назорати хизматининг ҳудудий ташкилотлари, туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекцияларининг хулосасини олиш талаби бекор қилинганлиги;

ер участкаси «Е-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукционга «YERELEKTRON» ААТ орқали автоматлаштирилган тартибда ер участкасининг бошланғич нархи аниқланган ва инвестиция мажбуриятлари белгилангандан сўнг қўшимча қарорлар қабул қилинмасдан жойлаштирилиши белгилаб берилди.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «YERELEKTRON» ААТ) аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни электрон онлайн-аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан2019 йил 1 октябрдан бошлаб жорий этилган тартибга мувофиқ:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари (кейинги ўринларда ер участкалари деб аталади) тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали берилади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ер участкаларини тақдим этиш ҳоллари бундан мустасно;

жисмоний ва юридик шахсларга «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда «YERELEKTRON» ААТ деб аталади) аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни электрон онлайн-аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқи берилади.

«Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари ерларни хатловдан ўтказиш натижаларига кўра, бўш ер участкаларини «YERELEKTRON» ААТга ҳар ойнинг 5 ва 20-саналарида жойлаштиришни таъминлайди.

«Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари жисмоний ёки юридик шахснинг таклифи келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида ер участкаси бўйича зарур материалларни кўриб чиқади ва тайёрлайди, натижаси бўйича таклиф этилган ер участкасини «YERELEKTRON» ААТга жойлаштиради ёки сабабларни кўрсатган ҳолда жойлаштиришни рад этади деб белгилаб қўйилди.

Умиджон Абдуалиев,

“Ермулккадастр” ДК Марғилон шаҳар филиали раҳбари.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube