Қадимий ҳунармандлар юртида фольклор байрами

1994 йил Тошкент ва Самарқандда Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг “Буюк ипак йўли” лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича халқаро йиғилиш ташкил этилиб, у Ўзбекистондаги асосий сайёҳлик йўналишининг маркази деб белгиланди. 1995 йил 2 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк ипак йўли”ни қайта ташкиллашда Ўзбекистоннинг иштирокини авж олдириш ва республикада халқаро сайёҳликни ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида” фармони қабул қилинди.

Шу асосида “Ўзбек туризм” миллий компанияси томонидан “Ипак йўли” ўтган тарихий манзиллар бўйича 200 дан ортиқ йўналишлар ишлаб чиқилди. Улар асосий сайёҳлик зоналари Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива ва ҳамда Фарғона водийси шаҳарлари бўйлаб ўтиши белгилаб қўйилди. Фарғона водийси бўйлаб ўтувчи йўналиш-“Фарғона олтин халқаси” Қўқон, Фарғона, Андижон, Наманган шаҳарларини ўз ичига олади. Бу сайёҳлик йўналишлари ўз мақсад вазифасига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади. Ихтисосланган ва саргу-
заштли, сувда ва автомобилда карвонсаройларда дам олиш билан давом этувчи, йўналишлардир. Этник, диний, ўқув ва ёшлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш уларга намунали хизмат кўрсатиш мақсадида янги шинам меҳмонхоналар мотеллар, умумий овқатланиш ва дам олиш масканлари бунёд этилмоқда. Бу йўналишлар бўйлаб сафар қилувчилар сони йил сайин ортиб бормоқда.

Буюк ипак йўли қадимда ва Ўрта асрларда Шарқ ва Ғарб мамлакатларини илк бор ўзаро боғланган қитъалараро карвон йўли- “Буюк ипак йўли” атамаси ушбу йўлдан ташилган қиммат баҳо товар-Хитой ипаги номи билан боғлиқ. Ғарб мамлакатлари узоқ вақтгача ипакчилик сир-асрорлардан бехабар бўлишган. “Буюк ипак йўли” атамаси қадимда ишлатилмаган. Бу атама тарихий, географик ва маданий жиҳатларни илмий ўрганиш орқали олимлари томонидан 19-аср 2-яримидан қўлланила бошлаган.

1987 йил “Юнеско” нинг маданият тараққиёти
дастури бўйича БМТнинг умумжаҳон декадаси доирасида “Ипак йўли-мулоқот йўли” халқаро дастури қабул қилинди. “Буюк ипак йўли” фаолияти Шарқ билан Ғарб ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш маданий ва иқтисодий алоқалар ўрнатиш, ушбу қитъаларда яшовчи кўпсонли халқлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни яхшилашга йўналтирилиши белгилаб қўйилди.

Албатта, “Буюк ипак йўли” халқаро фольклор фестивалини айнан тарихий шаҳар Марғилонда ўтказилиши бежиз эмас.

“Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фес- тивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги та- лаблари ва Низом асосида жорий йилнинг 5 мартидан маданият бошқармасида фестивалнинг 1-саралаш босқичи ғолиби шаҳар дам олиш маркази қошидаги “Чодир Жамол” фольклор халқ ансамбили жамоасининг 25 иштирокчилари рўйхати фестиваль логотипи тайёрлаш бўйича танлов ўтказиш мақсадида шаҳар “Рухсор” телерадио канали орқали эълон берилиб таклифлар қабул қилиб олинди. Фес- тивални ўтказишга доир чора-тадбирлар режаси ва йўл харитаси ишлаб чиқилган. Шунингдек, Марғилон шаҳар драма театрида 11-13 июль кунлари бўлиб ўтадиган театр томошалари сценарийси ишлаб чиқилмоқда.
Республикамиз санъаткорларининг ижод намуналарини тарғиб қилиши, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатларнинг етакчи мутахассисларни таклифлари билан анжуман доирасида 8 та йўналишда танловлар ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

  1. Мусиқали кўргазма учун таклиф.
  2. Мақом ансамбли концерт дастури
  3. “Нурхон” халқ театри спектакли
  4. “Марғилон хушовоз хонандалари” концерт
    дастури
  5. “Ёш ижодкор санъаткорлар” концерт дастури
  6. “Чодир Жамол” фольклор этнографик халқ ансамблининг чиқишлари
  7. Марғилон шаҳар аскиячилар гуруҳларининг чиқишлари
  8. Миллий ҳунар-
    мандлар чиқишлари ташкил этилади.

Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ҳунарманд уюшмаси, вилоят бўлимлари билан ҳамкорликда ипак матолар, адрас, атлас, читкар кандакорлар, Риштон кулоллари маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилади.

Ҳозирги кунларда шаҳар ҳокимлиги томонидан интернет тармоғида фестивалнинг SRFESTIVAL.UZ домени рўйхатдан ўтказилиб, дас-
турий лойиҳалар устида ишланмоқда. Фестивалга сайёҳларга қулайлик- лар яратиш мақсадида UZBEKISTAN360.UZ сайтига шаҳардаги диққатга сазовор жойларни суратга олиш ва сайтга жойлаштириш ишлари бош-лаб юборилди.

Алижон БУЗРУКОВ,

шаҳар Маданият бўлимининг мутахассиси.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube