САМИМИЙ УЧРАШУВ

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 19 март куни   ўтказилган йиғилишда мамлакатимиз ёшларини кенг тафаккурли, билимли ва баркамол қилиб тарбиялаш, маънавиятини юксалтириш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича долзарб вазифалар белгиланди.

Прокуратура органлари ходимларининг мазкур вазифаларни амалга оширишда муносиб ҳисса қўшишини таъминлаш, шунингдек, таълим муассасаларида китоб фондини бойитиш мақсадида, Мажбурий ижро бюроси Қўштепа туман бўлими ходимлари томонидан ўзлари таҳсил олган мактабларга беғараз бадий адабиётлар тарқатилди.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube