МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ ҲАРАКАТДА

«МЕХРГА МУХТОЖ БОЛАЛАР»

Фарзанд ота-онанинг дилбанди, қувончи ва келажаги. Унинг жисмонан соғлом ва маънавияй баркамол бўлиб вояга етишиши ота-онанинг ахил ва иноқ бўлиб яшашига боғлиқ, афсуски хозирги кунда орамизда шундай ота-оналар борки ўз фарзандининг келажаги унинг юриш туриши кийиниши одоби хақида қайғуриши лозимлигини унутиб қўяётганлар бор. Фарзандларининг тақдири унинг келажакда ким бўлиши хақида ўйламасдан хаётга юзаки қараб ажралишиб кетаётганлар бор. Шундай бемехр оталар борки ўз фарзандларини ойлаб хаттоки йиллаб кўрмасдан фарзандлари учун тўлаши лозим бўлган нафақа пулларини тўламасдан жиноий жавобгарликка тортилганлари тўғрисида бир нечта мисоллар келтириш мумкин.

Хозирда ота-оналар фарзандлари воёга етдими уни дарров уйлантириб қўйиш ёки яхши жойга узатиш тарадудига тушиб қоладилар, хаётнинг аччиқ-чучугини татиб кўрмаган ўз хаётий тажрибасига эга бўлмаган ёшларимиз хаёт синовларига дош бера олмай ажралишиб кетишаётганига бир неча бор гувох бўлганмиз.

Вояга етмаган фарзандига нафақа тўлаш шарт эканлиги Ўзбекистон Республикаси «Оила кодекси»нинг 96-моддасида белгилаб қўйилган бу қоидага риоя қилмаган қонун олдида жавоб беради. Турли туман бахоналарни рўкач қилиб, оилани барбод қилганлар, боз устига, фарзандига нафақа тўлашдан бўйин товлаганлар сим ортига равона бўлади, эл-юрт назаридан қолади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб 474-модда қўшилди, ушбу моддага асосан, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, — ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олиш белгиланган.

Хусусан фарзандлари учун алимент тўловини ўз вақтида тўламасдан келаётган оталар орамизда учраб турибди шундай бемехр оталардан бири 3 нафар фаррзандларининг моддий таъминоти учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган Қўштепа тумани Сармазор махалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Ш.Рахмонбердиевдир у ўз фарзандлари учун алимент пулларини ўз вақтида тўламасдан келганлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар Ш.Рахмонбердиевга қонуний чора кўрилиши учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан Қўштепа туман маъмурий судига тақдим этилди.

Қўштепа туман маъмурий судининг 08.11.2018 йил кунги қарорига асосан Ш.Рахмонбердиевга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Шунга кўра, фарзандларимиз келажаги ҳақида ўйлашимиз уларнинг келажакда етук комил инсон бўлиб етишишида ўз ҳиссамизни қўшишимиз даркор.

С.О.Мавлонов

МИБ Қўштепа туман бўлими давлат ижрочиси       .

***

Тўлов интизомини мустаҳкамлаш ҳамда аҳолнинг ҳуқуқий маданиятини

ошириш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотлар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5059-сон Фармони ижросини тўлақонли таъминлаш, шунингдек жойларда турар ва нотурар-жой фондини инвентаризациядан ўтказиш, солиқ базасининг ҳақиқий ҳисобини юритиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш ҳамда аҳолининг бу борадаги ҳуқуқий маданиятини янада ошириш мақсадида муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар томонидан энергия ресурслари ва табиий газдан оқилона фойдаланиб келаётганлиги кўрикдан ўтказилиб келинмоқда. Мажбурий ижро бюроси Қўштепа туман бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилиб келинаётган кўрик давомида, электр энергияси тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланиб, истеъмолчига нисбатан МЖтКнинг 101-моддасига асосан маъмурий жарималар қўлланилган.

Жумладан, бўлим ходимлари томонидан 2018 йил 23 февраль куни тумандаги «Лойсон» ММТП ҳудудида жойлашган «Момиқ бува» фермер ҳўжалигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдги 2-сонли ари ижроси юзасидан ҳамда жисмоний ва юридик шахслар томонидан электр энергиясидан фойдаланишнинг қонунийлиги ҳамда тўлов интизомига риоя этилиши юзасидан тадбир ўтказилган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фермер ҳўжалиги томонидан ер майдонларини суғориш мақсадида электр ҳисоблагичсиз 1 дона қуввати 34,1 кВт бўлган сув насосини умумий фойдаланишдаги электр энергиясига ўзбошимчалик билан улаб олиб, ноқонуний равишда фойдаланиб келганлиги оқибатида давлат манфаатларига 21.401.487 сўмлик зарар етказилган. Мазкур ҳолат юзасидан аниқланган зарар пуллари тўлиқ ундирилган.

Шунингдек, Қўштепа тумани, Сармазор МФЙ, худудидаги янги чекларда яшовчи фуқаро Азизов Рашидхон Мукарамович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2009 йилги “Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 245-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш” қоидаларининг 76 ва 120-бандига зид равишда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 29784,00 квт.соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиши оқибатида туман электр тармоқлари корхонаси манфаатларига 6.084.871 сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.М.Азизов Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддасига асосан 861 200 сўм маъмурий жаримага тортилди.

Ф.С.Мамарасулов

МИБ Қўштепа туман бўлими бошлиғи адлия кичик маслаҳатчиси.

***

Тўлов интизомини мустаҳкамлаш ҳамда аҳолнинг ҳуқуқий маданиятини

ошириш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотлар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5059-сон Фармони ижросини тўлақонли таъминлаш, шунингдек жойларда турар ва нотурар-жой фондини инвентаризациядан ўтказиш, солиқ базасининг ҳақиқий ҳисобини юритиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш ҳамда аҳолининг бу борадаги ҳуқуқий маданиятини янада ошириш мақсадида муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви бўйича ахоли истеъмолчиларини инсофли ва қолоқ тоифаларга бўлиб таҳлил қилиниб
2018 йил 1 сентябрь ҳолатига электр энергияси бўйича 3 ой давомида тўламаган 300 минг сўмдан ортиқ қарздорликка эга бўлган 4750 нафар истеъмолчилар
5,7 млрд. сўм, табиий газ бўйича 3 ой давомида тўламаган 300 минг сўмдан ортиқ қарздорликка эга бўлган 53 нафар истеъмолчилар 39,2 млн. сўм. Юқоридаги истеъмолчилар қарздорликни 3 ойдан буён тўламасдан келгани аниқланиб, уларни ундириш мақсадида қолоқ тоифага кирувчи хонадонларнинг номма-ном рўйхати шакллантирилди.

Шунингдек, таъминотчи корхона мутасадди ходимлари билан олиб борилган тадбирлар давомида 2018 йил сентябрь ойи давомида қолоқ тоифага ажиратилган 3 ой давомида тўлов амалга оширмаган электр энергияси бўйича 612 нафар истеъмолчиларидан 237,2 млн. сўм қарздорлик ундирилиб, 4 нафар истеъмолчилар 2,7 млн. сўм қарздорликни ўз вақтида тўламагани сабабли тармоқдан узилиб, 2 нафар истеъмолчи тармоққа қайта улаш тўловлари ундирилди.

Шунингдек, 2018 йил давомида 105 нафар истеъмолчиларни уйлари бузилган ёки мавжуд эмаслиги учун 437,2 млн. сўм нореал қарздорлик аниқланди.

Табиий газ бўйича 3 ой давомида тўлов амалга оширмаган 10 нафар истеъмолчилардан 2,4 млн. сўм ундирилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 28.04.2015 йилда тасдиқланган 35-сонли йиғилиш баёни, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуротураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АК ўртасида тасдиқланган Қўшма фармойиш ижросини таъминлаш борасида тумандаги ташкилотлар томонидан 1031-сонли Низомга асосан 26 та бюджет муассасалари ва хусусий мулк асосида ташкил этилган 24 та корхоналардан барча ишчи-ходимларнинг фамилияси, исми, шарифи, яшаш манзили, амалга оширилган тўлов тўғрисидаги маълумотларини белгиланган шаклга асосан рўйхатлари қабул қилиниб, 2018 йил май ойида рўйхати шаклланган ишчи-ходимларнинг электр энергиясидан 101,2 млн. сўм қарздорлигини иш ҳақидан ушлаб қолиш учун иш берувчига мажбурий талабномалар юборилди.

Мазкур талабномалар асосида 24 та корхона ва ташкилот муассасаларидан электр энергияси истеъмолчиларидан 20,2 млн. сўм қарздорликни ундирилишига эришилди.

Шунингдек, юридик шахсларга энергия ресурслари ва ичимлик суви учун олдиндан тўлов 100 фоизли тўлов асосида етказиб берилиши ҳақидаги талаб ижроси юзасидан электр энергияси етказиб бериш бўйича тузилган шартнома мажбуриятларини бажармаган истеъмолчи юридик шахслар рўйхати асосида тўловлар ундирилиши амалга ошириб борилмоқда.

Туманда электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланиш, энергия ресурсларини талон-торож қилиш, ноқонуний истеъмол қилишнинг бошқа ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан бўлим томонидан тезкор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Ушбу ўтказилган тадбирлар натижасида жорий йилнинг ўтган ўн ойи давомида энергия ресурслари ва сувдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан 134,6 млн. сўм миқдорида давлатга етказилган зарар аниқланиб, ушбу ҳуқуқбузарлар тармоқдан узиб кўйилди. Аниқланган зарарнинг 43,4 млн. сўми ундирилган.

М.Н.Сабиров

МИБ Қўштепа туман бўлими бошлиғи ўринбосари.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube