ЎЗ БОЛАМИЗНИ, ЎЗ УЙИМИЗНИ ВА ЎЗ МАҲАЛЛАМИЗНИ ЎЗИМИЗ АСРАЙЛИК

Бугунги ислоҳотлар ва тобора жадаллик касб этаётган саъй-ҳаракатлар халқимизга муносиб турмуш шароитлари яратиб беришга, одамларни давлат ва жамиятдан розилик билан ҳаёт кечиришга қаратилмоқда. Бу борада давлатимиз раҳбарининг “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида барча жойларда бўлгани каби шаҳримизни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ташкил этилган секторлар фаолияти тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Зеро, секторлар фаолияти туфайли ҳамшаҳарларимизни қийнаётган муаммолар ва ташвишга солаётган масалалар ўз вақтида ечимини топмоқда. Жойларда учраётган нуқсон ва камчиликлар бартараф этилмоқда. Энг муҳими секторлар кесимида ўтказилаётган чора-тадбирлар, вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган режали дастур асосида “Ўз боламизни, ўз уйимизни ва ўз маҳалламизни ўзимиз асрайлик” мавзусида ўтказилган тадбирлар шаҳримизда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда муҳим қадам, амалий ва самарали натижаларга бой бўлди.

Газетамиз мухбирлари секторлар кесимида ўтказилган ана шу тадбирлар ҳақида хабар қиладилар.

ТИНЧЛИГИМИЗ ТАРАҚҚИЁТИМИЗ – ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА

Шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев раҳбарлигидаги 1-сектор ижтимоий-маънавий тарғибот гуруҳининг жойларда аҳоли билан учрашувларда ҳамшаҳарларимизнинг ҳокимлик вакилларига, режалаштирилган ишлар самарасига, кўзланган мақсадлар рўёсига ишончи тобора ортаётганини уларнинг ўта фаоллигидан ҳам илғаш қийин бўлмади. Аввало шуни айтиш лозимки биринчи сектор тарғибот гуруҳи таниқли санъаткорлар, меҳнат фахрийлари, спортчилар, ўқишда ва спортда намунавий ютуқларни қўлга киритган фаол ёшлар борлиги муҳим аҳамиятга молик бўлди.

1-сектор тарғибот гуруҳининг тадбирлари 1-умумтаълим мактабидан бошланди. Гуруҳ аъзолари бу ерда ўқитувчилар, ота-оналар ва ўқувчилар билан учрашдилар. Самимий мулоқотлар ўтказишди. Мактаб ўқувчилари ўз қўл меҳнатлари намуналари, ўқишда, спортда қўлга киритган совринларини намойиш қилишди. Ёшлар Иттифоқи мактаб бошланғич ташкилотининг Тоҳир Омонов бошчилигидаги “Жасорат” клуби аъзоларининг ҳарбий тайёргарлик ва яккакураш бўйича кўргазмали чиқишлари эса барчага манзур бўлди.

Шундан сўнг мактаб мажлислар залида “Оила – муқаддас қўрғон” мавзусида ота-оналар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда шаҳар ҳокими М.Убайдуллаев мамлакатимизда оилалар мустаҳкамлиги, фаровонлиги йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, яратилаётган шарт-шароитларга тўхталиб, бугунги ижтимоий-маънавий тарғибот тадбирларида ҳам оила, унинг фаровонлиги ва мустаҳкамлиги, болалар тарбияси масалалари муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Мавзуна Сиддиқованинг “Оила таълими жамият келажаги” мавзусидаги қизиқарли, ишонч-ли далилларга асосланган маърузаси тингланди. Мавзу юзасидан музокараларда тарғибот гуруҳи аъзолари Ўзбекистон халқ артисти Ёрқиной Хатамова, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Дилфуза Абдуллаева, мактаб директори Шохиста Позилова, ўқитувчи ҳамда ота-оналар иштирок этишди. Улар ва йиғилиш иштирокчилари ўртасида қизиқарли савол-жавоблар самимий-мулоқотлар бўлиб ўтди. Мактабнинг фан олимпиадалари шаҳар ва вилоят босқичлари совриндорлари бўлган ўқувчиларнинг ота-оналарига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилиб, миннатдорчилик изҳор қилинди. Ўқувчилар йиғилиш иштирокчиларига Ҳазрат Навоий ва Бобур ғазалларидан намуналар ўқиб беришди. Қисқаси мактабдаги тадбир жонли, завқли муҳими барча учун манфаатли ўтди.

Шундан сўнг ижтимоий-маънавий тарғибот гуруҳи аъзолари шаҳардаги Миллий ҳунармандчилик коллежида бўлишиб, бу ерда ҳам талабалар, ўқитувчилар билан жонли, самимий ва фойдали мулоқотлар ўтказишди. Коллежда сектор ҳудудидаги умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари, коллеж талабалари ўртасида “Мен экстремизм ва терроризм таҳдидини қандай тушунаман?”, “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзуларида иншолар ва тасвирий санъат танловлари бўлиб ўтди.

Танловлар жараёнида 2-иқтидорли болалар мактаби ўқувчиси Рисола Мамажонованинг иншоси биринчи ўринга, 10-умумтаълим мактаби ўқувчиси Мадина Эргашева ва 19-умумтаълим мактаби ўқувчиси Матлуба Шавкат қизининг иншолари иккинчи-учинчи ўринга муносиб деб топилди. Рассомлар ижоди танловида Зиёвиддин Мирзаев (18-мактаб), Мадина Ёқубова (27-мактаб) ва миллий ҳунармандчилик коллежи талабаси Ситора Сотволдиевалар чизган расмлар мос равишда биринчи-учинчи совринли ўринларга сазовор бўлди.

Шаҳар “Ҳунармандчилик маркази”да бўлиб ўтган ош танловида эса сектор ҳудудидаги 15 та маҳалланинг энг моҳир ошпазлари иштирок этишди. Улар томонидан тайёрланган чойхона, уй, пархез паловлари ўзининг бетакрорлиги, мазаси ва чиройли тортилиши билан барчани лол қолдирди.

— Ғолибларни аниқлаш осон бўлмади, — дейди танлов ҳайъати аъзоси Ўзбекистон умумий овқатланиш савдо ва хизмат кўрсатиш уюшмаси мутахассиси Аҳад Йўлдошев. – Шунинг учун келинг бугун ҳаммани ғолиб деб қўя қолайлик. Умуман эса бугунги тадбир нафақат ижтимоий-маънавий барқарорлик, шаҳар аҳлининг бирдамлигига, балки гастрономик туризм ривожига ҳам муносиб туртки бўлди десам муболаға бўлмайди. Шунинг учун бугунги тадбир ташкилотчи ва иштирокчиларига рахмат. Фақат бундай тадбирлар тез-тез ўтказиб турилса бўлди. Қаранг одамларнинг фаоллиги, хурсандчилиги бугунги тадбирларнинг муваффақияти эмасми, ахир!

Ҳа, 1-сектор тарғибот гуруҳининг барча тадбирлари ана шундай серзавқ, қизиқарли, барча МФЙлари аҳлининг фаоллиги билан ўтди. Бу эса ҳамшаҳарларимизнинг юртимиздаги тинчлик-осойишталикка шукроналиги, эртанги кунга ишончи, бугунги ўзгаришларга даҳлдорлик ҳиссини ортишига, ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ва масъулиятини кучайтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Тарғибот давомида 1-сектор гуруҳ тарғиботчилари яна бир хайрли ишни амалга оширдилар. Улар сектор ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган ва якка тартибда уйда таълим олаётган ўқувчилар, боқувчисини йўқотган якка ёлғизлар, ижтимоий ҳимояга мухтож ва камтаъминланган оилалар хонадонида бўлишиб, улар ҳолидан хабар олишди. Баҳоли қудрат моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиб кўнгли ярим шахсларга оз бўлсада қувонч, завқ улашдилар. Уларга эсдалик совғалари топширилди.

Муродилло МИРЗАЖОНОВ.

БАРКАМОЛ ФАРЗАНД – УМИДЛАР ИЖОБАТИ

Фарзанд! Кичкинтойлар ҳаётимиз қувончи. Улар кулса куламиз, йиғласа оромимизни йўқотамиз. Не-не некбин нияту умидлар ила ота-она фарзандни улғайтиради, вояга етсин, униб-ўссин, белимдан қувват, оёғимдан мадор, кўзларимдан нур кетганда менга суянчиқ бўлсин, дея орзулайди. Минг шукур аксарият болаларимиз қобил, салоҳиятли. Бироқ, надоматларким, айрим жиноят содир этаётган болалар ҳам ўз болаларимиз, ёинки экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолган айрим оилалар ҳам ўз фуқароларимиздир…

Шаҳримиз бўйлаб кенг кўламда ўтказилган ижтимоий –маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган сайёр тарғибот тадбирларида ҳам ҳаётнинг энг долзарб вазифаси бўлмиш баркамол фарзандлар тарбиялаш масалалари қамраб олинди. Эрта тонгда шаҳримиздаги барча таълим муассасаларида байрамона тарзда бошланган “Жаҳолатга қарши маърифат ” шиори остидаги ота-оналар йиғилишлари секторлар кесимида тадбир ташкилотчилари ва қатнашчилар фаоллигида ўтди.

-Шаҳар прокурори Алишер Ходжаев раҳбарлигидаги 2 сектор аъзолари даставвал шаҳримиздаги 23-умумий ўрта таълим мактабида бўлдилар. Йиғилишни А.Ходжаев очиб, фарзанд тарбиясида ғоят масъулиятли бўлиш ота-оналарнинг ҳаётий бурчи эканлигини, айниқса глобал ижтимоий тармоқ ҳисобланмиш уяли алоқа воситаларидан фойдаланаётган
фарзандларимизни мунтазам назоратга олишимиз, унинг таҳдидли ва тарбиябузар иллатларидан дилбандларимизни асрашимиз зарурлигини такрор-такрор таъкидлади:

МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР ИФОДАСИ

Шаҳарда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга қаратилган “Ўз боламизни, ўз уйимизни ва ўз маҳалламизни ўзимиз асрайлик” мавзусидаги тарғибот тадбирларини 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи Шавкатжон Дадахонов бошчилигидаги тарғибот гуруҳи Банк коллежида “Оила-муқаддас қўрғон” мавзуида бўлиб ўтган суҳбат билан бош- лади. Ота-оналар иштирокидаги очиқ мулоқот ва самимий савол-жавоблар ёшларнинг хулқи, аҳлоқ- одоби ҳақида бўлди.

Туркистон кўчаси бўйлаб, Енгил саноат ва туризм коллежидан “Ижодкорлар боғи”гача бўлган 2 км масофада спортнинг югуриш тури бўйиича оммавий мусобақа бўлиб ўтди. Бу кросс баҳслари йигит-қизларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши уларнинг оммавий қизиқишини янада ортишига хизмат қилди. Югуриш иштирокчиларига ҳам томошабинларга ҳам зўр завқ-шавқ, аъло кайфият, қувонч бахш этди.

Ишсиз фуқаролар, оғир турмуш шароитидаги аёллар, жазо муддатини ўтаб келган фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида сектор ҳудудида жойлашган Хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Ярмарка жараёнида шаҳардаги 43 та муассаса ва ташкилот, корхоналар ўзларидаги мавжуд 425 та иш ўрнини иш изловчиларга таклиф этишди. “Ёдгорлик” корхонаси, “АВС текстил” ҳамда шаҳардаги оилавий поликлиника ва мактабгача таълим муассасаларига 25 нафар янги ишчи қабул қилинди. Бошқача айтганда, мазкур тадбир жараёнида сектор ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож, жиноят қилишга мойил бўлган фуқаролар ва ёшлар доимий ишга жалб қилинди.

Бугун миллий анъаналар, қадриятларга бир зум ҳам эътиборсиз бўлмаслик давр талаби. Кийиниш маданияти кўпчилигимиз учун аллақачон мунозарали мавзу, долзарб масалага айлангани ҳам сир эмас. Тарғибот тадбирларидан бири айнан “Либос-маданият кўзгуси” деб номланиши ҳам бежиз эмас, албатта.

Мазкур тадбир олдидан шаҳардаги ҳунарманд усталар ўз маҳсулотларини намойиш қилдилар. Шундан сўнг бугун урф бўлаётган, бутун дунё ҳавасини келтираётган миллий матоларимиз атласу-адрас, шойию-беқасам ва бошқа матолардан тайёрланган либослар кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазмада асосий эътибор хотин-қизлар кийиниш маданиятига қаратилгани, таклиф этилган замонавий миллий либосларнинг жозибаси, фасони турфа ранги барчанинг олқишига сазавор бўлди.

Вилоят ўзбек мусиқали драма театри жамоаси томонидан саҳналаштирилган “Залолат” номли спектакл шаҳар драма театри биносида намойиш қилинди. Спектакл преьмераси барча сектор раҳбарлари, гуруҳ аъзолари, ёш йигит-қизлар ҳамда фуқароларга манзур бўлди.

Чет эл сериаллари, турли хил беҳаё клиплар томошасидан чарчаган ёшларга театр керак, театрдан маънавий озуқа олишади, ушбу тадбирни ташкиллаган тадбир ташкилотчиларига катта миннатдорчилик билдираман, — дейди 3-сектор тарғибот гуруҳи аъзоси вилоят ўзбек мусиқали драма театри актрисаси Дилдора Комилова.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, ижтимоий-тарғибот тадбирлари шаҳримизда ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш, соғлом турмуш тарзи ҳамда маънавий муҳитни яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг яна бир амалий ифодаси бўлди. Зеро, тарғибот тадбирлардаги ҳамшаҳарларимизнинг фаол иштироки, уларнинг мамнунлиги бунинг ёрқин далилидир…

Мухтасар МИРЗАЖОНОВА.

ЮРТИМ ИҚБОЛИСАН, НАВҚИРОН АВЛОД

Шаҳримиз фаоллари ва салоҳиятли ёшлар тушган автобус Солиқ бўлими раҳбари Умиджон Юсупов бошчилигидаги 4-сектор аъзолари тўғри 32-мактаб биноси ёнига келиб тўхтади. Тадбир ташаб-
бускорларини ота-оналар ва ўқувчилар эҳтиром билан кутиб олдилар.

Мактабда ота-оналар йиғилиши янгича услубда, гуруҳларга бўлинган ҳолда намунали ташкил этилди. Мактаб педагоглари жамоси биринчи, ота-оналар иккинчи, ўқувчилар учинчи, экспертлар эса тўртинчи гуруҳга бўлиндилар. Фикрлар хилма-хиллиги ва эркинлиги асосида иш юритишнинг самарали усуллари қўлланилиб, якуний таҳлил ўзаро ҳамкорлик яхши натижалар беришини амалда намойиш этди.

— Болалар мисоли ниҳол. Улар ҳамиша меҳр ва эътиборга муҳтож. Уларга эътиборсиз, лоқайд муносабатда бўлсангиз, улар ўзларига “”сохта” меҳрибон топиб олишади. Яъни, ё интернетнинг исканжали сайтларини ёки ноқобил кимсаларни ўзига “дўст” тутадилар, — деди ўз сўзида шаҳар Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Умиджон Юсупов.

Шаҳримиздаги Педагогика коллежи, “Баркамол авлод” болалар маркази, Иқтисодиёт коллежларида давом этган маърифий тадбирлар шаҳар Драма театрига кўчди. Йиғилишда сўзга чиққан шаҳар Ёшлар Иттифоқи раҳбари Маҳмуджон Тиллаев, 32-мактаб директори Умидахон Якубовалар фарзанд тарбиясида учрайдиган оғриқли муаммолар, унинг ечими ҳамда тарбиянинг машаққатли йўли ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Шу куни Тўлқинжон Мўминов раҳбарлигидаги Хизмат кўрсатиш ва сервис коллежида бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ҳам бўлиб ўтди. Унда шаҳримиздаги кўпгина муассаса, ташкилот ва корхоналар бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.

Кеч соат 18.00да шаҳримиздаги гўзал ва муаззам Э.Воҳидов номидаги ижодкорлар боғида тадбирнинг якуний тантанали қисми бўлиб ўтди. Уни шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев очиб, шаҳар фаоллари ва тадбир иштирокчиларини бугунги маънавий-маърифий анжуман билан қутлаб, озод юрт фарзандларига баркамоллик тилади. Сўнгра кун бўйи давом этган йигирмадан ортиқ йўналиш- лар “Энг моҳир ошпаз”, “Энг ораста либос”, “Энг моҳир ҳужумчи”, “Энг яхши ота-оналар йиғилиши ўтказган мактаб” каби номинациялар бўйича ғолиблар шаҳар ҳокимлигининг Фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Санъаткорларнинг дилтортар наволари эса йиғилганлар қалбига хушнудлик улашди.

Юсуфжон РОЗИҚОВ.

А.РАҲМОНОВ олган суратлар.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube