ИЛК АРИФМЕТИК МАШҒУЛОТ

Ҳилолахон Мухамедова раҳбарлик қилаётган 12-МТМда амалий семинар машғулоти бўлиб ўтди. Унда шаҳар Педагогика коллежининг тажрибали устозлари, амалиёт раҳбари Тўлқиной Абдужабборова, Мактабгача таълим бўлими мудири Ҳавохон Қурбонова ҳамда МТМларнинг мудир ва тарбиячилари иштирок этдилар. Машғулотни бўлажак тарбиячи, шаҳримиздаги Педагогика коллежининг аълочи ва фаол ўқувчиси Ситора Шодмонова олиб борди.

Машғулот МТМнинг “Қуёнча “номли ўрта гуруҳ тарбияланувчилари ўртасида ”Илк қадам ” давлат дастури асосида “Бир бутунни бўлакларга бўлиш” мавзусида бўлиб ўтди. Тадбир давомида ташкилланган “Одобинг-обрўйинг” мавзусидаги маънавий сабоқ дарси ҳам кичкинтойларда катта қизиқиш уйғотди.

-Мен бугунги машғулот давомида айи- рув, қўшув, бўлув каби илк математик тушунчаларни билиб олдим. Машғулотимиз жуда ҳам таассуротларга бой бўлди. Биз турли хил ўйинчоқлар ва мевалар орқали бир бутунни бўлакларга бўлдик ва бўлишни ўрганиб олдик,-дейди боғча тарбияланувчиси Мумтоза Номонжонова.

Тадбирда Азизахон Аҳмаджонова, Муҳаррамой Юнусова, Мубинахон Абдуқодирова, Абдумалик Раҳматов ҳамда Абубакир Турғунов каби тарбияланувчилар ҳам зукколик ва топқирлик билан иштирок этдилар. Улар тезкор саволларга аниқ жавоб қайтаришга эришдилар.

Кичкинтойлар билимини ошириш ва уларнинг дунёқарашини кенгайтиришда намунали амалий машғулотларнинг аҳамияти катта бўлмоқда. Зеро, МТМлар дастлабки билим ўчоғи ва тарбия масканидир.

Каримахон ТОЖИБОЕВА,

тарбиячи.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube