ЮКСАК ЭЪТИБОР, УЛКАН МАСЪУЛИЯТ

Мана, 2018 йил ҳам тарих зарварақларидан жой олди. У шаҳримиз аҳли ҳаётида қандай из қолдирди. Одамлар Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида мамлакатимизда ижтимоий иқтисодий, ижтимоий-сиёсий тараққиёт ҳақида нималар дийишмоқда? “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган навбатдаги тадқиқот натижалари ҳамюртларимиз ўтган йилни барқарор ва муваффақиятли кечганини таъкидлашаётганини кўрсатмоқда. Бироқ, тадқиқотлар давомида банд- лик ва ишга жойлашиш, самарали меҳнат бозорини яратиш масалалари ҳамюртларимизни жиддий ташвишга солаётгани ҳам аниқланди. Зеро,
Республика бўйича 62.7 фоиз аҳоли бу долзарб муаммо ечимини кучайтириш лозим деб ҳисобланмоқда.

Муҳбиримиз шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази директори Толибжон АСОМУТДИНОВ билан учрашиб, шаҳарда бандлик ва ишга жойлашиш, самарали меҳнат бозори яратиш борасида ўтган йилда амалга оширилган ишлар, бу борадаги масалалар ечимини топиш юзасидан кўзда тутилган чора-тадбирлар ҳақида суҳбатлашди. Қуйида ана шу суҳбат билан танишасиз…

— Аввало, шуни айтиш лозимки, ўтган йилнинг 1 декабрь ҳолатига шаҳримиз аҳолиси 230 минг нафарни ташкил этди. Бу эса Бандликка кўмаклашиш маркази жамоасини янада эътибор ва улкан масъулият билан ишлашини тақозо этмоқда. Очиқ айтиш лозим хизмат бурч- ларига юксак масъулият билан ёндошиб ишлаётган жамоамиз ўтган йилни тилга олса арзигулик натижалар билан якунлади.

Хусусан, 2018 йилда шаҳарда аҳоли бандлигини таъминлаш, уни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида марказимиз томонидан жами 2021 нафар фуқаро (шундан 1442 нафари аёллар) иш изловчи сифатида рўйхатга олиниб, уларнинг 1952 нафари, корхона, ташкилот ва муассасаларга доимий ишга жойлаштирилди. Бундан ташқари йил якуни бўйича 207 нафар ҳамшаҳримизга ишсизлик мақоми тақдим этилди. 195 нафар фуқаролар (150 нафари аёллар) қайта ўқишга жалб қилинди. 12 нафар фуқаро ижтимоий ҳимояга олинди ва уларга ишсизлик нафақаси
тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом ижросини таъминлаш борасида ҳам шаҳарда қатор амалий чора-тадбирлар кўрилди. Энг аввало, бу борада шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди. Мазкур қарор асосида меҳнат бозорида тенг рақобатлаша олмайдиган шахслар учун шаҳардаги 106 та корхона, ташкилот ва муассасада жами 904 иш ўринлари захираси ташкил этилди. Йил давомида марказимиз йўланмаси билан бундай квота бўйича 344 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилиб, оиласи бағрига қайтган 177 нафар ҳамшаҳарларимизнинг бандлиги, тинч ҳаётга мувофиқлаштириш, уларнинг ижтимоий ҳимояси ҳам доимий эътиборимизда бўлиб турди. Натижада уларни юз фоиз бандлиги таъминланди. Шунингдек авф этилган 4 нафар фуқаронинг 3 нафари ҳам доимий ишга жалб қилинди.

Бу натижаларга шаҳарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш Давлат дас- турини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан кўрилган изчил саъй-ҳаракатлар туфайли эришилди. Зеро, ўтган йили мазкур дастур асосида 4191 та жами 8457 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган бўлса, амалда бу вазифа 8561 тага ёки 101.3 фоизга адо этилди. Энг муҳими дастурнинг барча йўналишлари бў- йича белгиланган янги иш ўринлари яратиш режалари ўз вақтида зиёди билан бажарилди.

Шаҳар аҳолисини доимий ижтимоий фойдали меҳнат фаолиятига жалб қилишда, яъни меҳнатга лаёқатли, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари, айниқса ёшлар бандлигини таъминлашда марказимиз томонидан мунтазам ташкил этилаётган меҳнат ярмаркалари алоҳида аҳамият касб этмоқда. Зеро, бу меҳнат ярмаркаларида иш қидириб юрган фуқаролар нафақат ишга жалб қилинмоқда, балки улар касбга тайёрланмоқда, қайта ўқишга йўналтириляпти. Ҳар бир иш қидирувчи шахс, айниқса ёшлар билан меҳнат қонунчилиги бўйича индивидуал суҳбатлашиб, зарур ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда. Жумладан, ўтган йили жами 5798 ёш иш қидирувчи фуқаролар билан меҳнат ярмаркаси жараёнида ана шундай суҳбатлар ўтказилиб, зарур маслаҳатлар берилди. Умуман олганда эса 2018 йил давомида ташкил этилган 19 та меҳнат ярмаркасида, 6540 ишсиз фуқаро иштирок этган. Уларнинг 616 нафарига иш билан таъминлаш мақсадида йўлланмалар берилган бўлса, 421 нафари ишга жойлаштирилган, 100 нафари эса касбга қайта ўқишга жалб қилинди.

Хулоса ўрнида таъкид- лаш жоизки фаолятимизнинг энг долзарб масаласи бандлик ва ишга жойлаштириш, самарали меҳнат бозорини яратиш борасидаги натижаларимиз қанчалик қувончли
бўлмасин, олдинда бу борада янада юксак, янада масъулиятли вазифалар турибди. Чунки йилдан-йилга турмушимиз фаровонлашиб, демографик кўрсаткичларимиз юксалиб бормоқда. Бу эса биздан янги иш ўринлари яратишга, самарали меҳнат бозорини ташкил этишга, белгиланган дас-тур режаларини кенгайтиришга эътиборни, мулкчилик шаклидан қатъий назар шаҳардаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар жамоалари, жамоат бирлашмалари, ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлик ва масъулиятни кучайтиришни тақозо қилмоқда.

Суҳбатдош: М.ҲАБИБ.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube