ЎРГАНГАН КЎНГИЛ ОҚИБАТИ

Гиёҳвандликка қарши курашда барча соҳа ва-килларининг умумий саъй-ҳаракати талаб этилади. Зеро, гиёҳвандликка қарши кураш, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ  жиноятларга  муросасизлик  руҳияти  ҳар бир  фуқаро  томонидан  онгли  тушуниб  етмагунига  қадар  бу  борада  олиб  бориладиган  чора-тадбирлар  бир  ёқлама  бўлиб  қолаверади  ва кутилган  натижани  бермайди.  Шу  боис  ҳуқуқни муҳофаза  килиш  органлари,  тиббиёт  ходимлари, аграр соҳа вакиллари, умуман олганда кенг жамоатчилик  гиёҳванликка  қарши  фаол  кураш олиб бориши талаб этилади.

Гиёҳванд  воситалари-нинг  ноқонуний  айлани-ши  билан  боғлиқ  бўлган жиноятлар таҳлили шуни кўрсатдики, аксарият ҳол-ларда  муқаддам  айнан шу  турдаги  жиноятлар содир  қилганлиги  учун жиноий  жавобгарликка тортилган шахслар томонидан  такроран  жиноят содир  этилиши  кўп  учрамоқда.  Масалан,  фуқаро С.Бахтиёржон  муқаддам 15.11.2007  йилда  Жиноят  ишлари  бўйича  Қўқон шаҳар  суди  томонидан Ўзбекистон  Республикаси  ЖКнинг  270-моддаси (Тақиқланган  экинларни етиштириш)  ва  276-моддаси  (Гиёҳвандлик  воситалари  ёки  психотроп моддаларни  ўтказиш мақсадини  кўзламай  қонунга хилоф равишда тайёрлаш,  эгаллаш,  сақлаш ва  бошқа  ҳаракатлар)  билан айбли деб топилиб, 3 йил муддатга иш ҳақининг йигирма  фоизини  давлат фойдасига  ундириш  шар-ти  билан  аҳлоқ  тузатиш ишлари  жазоси  тайинланган ва мазкур жазодан амнистия актига асосан озод қилинган  бўлишига  қара-масдан  ўзининг  жиноий ўтмишидан  тегишли  хулоса чиқармасдан, қайтадан жиноят  содир  этишга  қўл урган.  2017  йилнинг  15 сентябрь  куни  Ўзбекистон тумани  Элаш  қишлоғи  ҳу-дудидаги  дала  қирғоғида ёввойи  тарзда  ўсиб  ётган наша  ўсимлигини  кўриб, келгусида  истеъмол  қилишни режалаштириб, уни майда  шохча  ва  баргларидан  териб  олиб,  яшаш уйидаги  сандиқда  қонунга хилоф  равишда  сақлаб келган.

Вилоят  ИИБ  ТЖХТБ ходимлари  томонидан  С.Бахтиёржоннинг  хонадони  кўздан  кечирилганда хонадоннинг  олди  тарафида  жойлашган  айвон ичига  тахлаб  қўйилган дарахт  шоҳлари  устига қуритиш  учун  ташлаб  қўйилган,  кўринишидан  на-шасимон  моддалар  борлиги  аниқланган.  Кўздан кечириш  жараёнида  ушбу хонадонда  жойлашган икки  хонали  эски  уй  ичида  турган  сандиқ  очилиб кўздан  кечирилганда  уни ичида  кўринишидан  наша гиёҳвандлик  воситасига ўхшаш  моддалар  мавжуд-лиги  аниқланган  бўлиб, ушбу моддалар “Марихуана” деб аталувчи гиёҳванд воситалари  туркумига киришлиги  ва  унинг  соф оғирлиги  1684 (бир  минг  олти юз  саксон  тўрт) грамм  эканлиги,  кейинчалик экспертиза  хулосасига  кўра  тасдиқланди.

Шунингдек,  вилоят  Наркология диспансери  томонидан берилган  хулосага  кўра фуқаро  Бахтиёржон  гиёҳвандлик  касаллигининг 2-босқичи  билан  оғриганлиги, шунинг учун у мажбурий  даволаниш  чорасига муҳтож  эканлиги  кўрсатиб ўтилган.

Мазкур  ҳолат  юзасидан  фуқаро  Бахтиёржонга  нисбатан  вилоят  ИИБ ТЖХТБ  ҳузуридаги  Тергов  бўлинмаси  томонидан Ўзбекистон  Республикаси  ЖКнинг  270-моддаси 1-қисми  ва  276-моддаси 2-қисми  “а”  банди  билан жиноят  иши  қўзғатилиб, тергов  ҳаракатлари  олиб борилди ва Жиноят ишла-ри  бўйича  Қўқон  шаҳар суди  томонидан  кўриб чиқилиб,  унга  нисбатан 3  йил  муддатга  озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Хулоса  ўрнида  шуни айтиш  мумкинки,  гиёҳ-вандликка қарши курашда жамиятнинг  барча  вакиллари  бирдек  масъулиятни ҳис қилган ҳолда бирлаши-ши, келажагимиз ворисла-ри  бўлган  ёш  авлодни  бу каби  иллатдан  сақлашда онгли  равишда  муносиб кураш олиб бориши талаб этилади.

Музаффар САЛИМОВ,

вилоят ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими, тергов бўлинмаси бошлиғи, майор

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube