МИЛЛАТ ИШОНЧИ ВА ВАТАН ҲИМОЯСИ ПОЙДЕВОРИ

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ғоя ва нормаларида халқимизнинг кўп асрлик тажриба ва маънавий қадриятлари, бой тарихий-ҳуқуқий мероси акс эттирилгани унинг ҳаётийлигининг кафолатидир.

Шу билан бирга, Асосий Қонунимиз кўплаб демократик давлатларда конс- титуциявий қурилиш соҳасидаги илғор тажрибанинг энг яхши жиҳатларини, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг умум- эътироф этилган нормалари ҳамда мазкур соҳадаги
бошқа халқаро ҳужжатларга асосланган инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, эркинлигини таъминлаш ва ҳимоя қилиш механизмини ўзида мужассам этган.

Бутун мамлакатимиз, вилоятимизда бўлгани каби шаҳримизда ҳам Ўзбекис- тон Республикаси Конституциясининг 26 йиллик байрами кенг, тантанали, улуғвор руҳда катта хурсандчилик, шоду-ҳуррамлик билан нишонланди.

Байрамнинг асосий тантаналари Эркин Воҳидов номидаги “Ижодкорлар боғи”да бўлиб ўтди. Анжуманда шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳардаги ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тантанани шаҳар ҳокими М.Убайдуллаев кириш сўзи билан очиб барчани байрам билан самимий муборакбод этди. У сўзида ҳаётимиз қомуси бўлмиш Конституциямиз қабул қилинган кундан бошлаб юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, халқаро майдонда ўзимизга муносиб ўрин топишда асосий Қонунимиз мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилиб келаётгани хусусида тўхталиб ўтди.

Тантанали йиғилиш иштирокчилари шаҳар прокурори Алишер Ходжаевнинг бахтимиз қомуси – Конституциямиз байрамига бағишланган маърузасини тингладилар. Шундан сўнг Ўзбекистон Респуб-
ликасининг давлат Гимни ижро этилди. Дарҳақиқат, 1992йил 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конс- титуцияси  қабул қилинган кун юртимиз тарихидаги буюк саналардан биридир.

Узоқ асрлар давомида башарият минг-минглаб қоидалар ва низомлардан жамият учун асосийларини ва ўта муҳимларини танлаб олди. Айнан ана шу танлаб олинган қоидалар Конституциямиз яратилишига пойдевор бўлди. Конституцияда баён этилган тушунчалар шу қадар аҳамиятлики, ҳеч бир одам уларсиз яшай олмайди, негаки инсоннинг ҳар куни дуч келадиган муаммоларни ҳал этишга қаратилган фаолияти кўпинча мамлакат асосий қонунига киритилган қоидалар ва моддаларга боғлиқдир.

Истиқлолимизнинг ўтган даври мобайнида Конституциямизда муҳрлаб қў- йилган тамойил ва қоидалар негизида юртимизда миллий қонунчилик тизими барпо этилди. Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳияти юксалишига, ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилган самарали ислоҳотларга асос бўлди.

Айниқса, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳнамоликларида Конс- титуциямизда ўз аксини топган қоидалар ва ғоялар замирида халқимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонига айланди. Мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича янги тизимга асос солинди. Халқ қабулхоналари институти ўзбек давлатчилик мактабига мансуб адолатпарварлик, ҳақиқатни амалда таъминлаш борасидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

Бир сўз билан айтганда, миллат ишончи ва ватан ҳимояси тимсоли бўлган Конституция – барча иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ислоҳотларнинг ҳам, маънавий ислоҳотларнинг ҳам тамал тоши бўлиб хизмат қилади.

Тантана давомида шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши йўлида кўрсатган самарали меҳнати ва қўшган муносиб ҳиссаси учун бир қатор фаоллар шаҳар ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шаҳар санъаткорларининг дилрабо ва дилтор куй-қўшиқлари байрамга янада кўтаринки кайфият улашди.

Абдубанноб  МАНСУРОВ.

Д.РАҲМОНОВ олган сурат.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube