ХАЛҚ ИРОДАСИ ВА БИРЛИГИ ТАЯНЧИ

ХАЛҚ ИРОДАСИ ВА БИРЛИГИ ТАЯНЧИ

Конституциямиз марғилонликларнинг орзулари ушланишига, турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда

Мирзоҳид УБАЙДУЛЛАЕВ,

шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси.

Бахтимиз қомусининг бу йилги байрами мамлакатимизда Ҳаракатлар стратегиясида илгари сурилган юксак мақсадлар йўлидаги интилишлар барча соҳаларда изчил ва жадал давом этаётган жараёнлар билан ҳамоханг нишонланмоқда. Дарҳақиқат, Президентимиз томонидан қабул қилинаётган қарор, Фармон ва фармойишлар юртимизнинг истиқболи – эртасига даҳлдорлик ҳисси билан меҳнат қилаётган ҳар бир инсондан бугун кечагидан кўра жадалроқ, сифатлироқ ва фаол ҳаракатни талаб қилаяпти. Давлатимиз раҳбарининг вилоятимиз ва шаҳримизга ташрифи чоғида Марғилонни қадимий анъаналарини тиклаб, обод, сўлим, замонавий саноат шаҳрига айлантириш юзасидан берган топшириқлари ижросини сўзсиз таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар эса камчиликларни имкон қадар тезроқ бартараф этиш асносида, энг аввало тараққиётни ҳаракатга келтирувчи куч сифатида халқнинг турмуш фаровонлигини юксалтириб, унинг айнан бугун ҳаётдан розилигига эришишга даъват қилаяпти.

Азалдан меҳнаткаш, соддадил, олдига қўйилган мақсадларни сидқидилдан бажаришга одатланган марғилонликлар бу масъулиятли вазифа ва топшириқларни адо этиш йўлида астойдил меҳнат қилишмоқда. Ҳар куни лавозим тақозоси билан шаҳар хонадонларида, меҳнат ва ўқув жамоаларида тез-тез бўлиб бош Қомусимиз бераётган имкониятлар кўлами нақадар кенг эканлигига кўп бора амин бўлаяпман. Ҳақиқатдан ҳам шаҳар аҳлининг виждонан меҳнати туфайли барча соҳаларда кескин ўсиш, ўзгаришлар рўй бермоқда.

Масалан, жорий йилнинг ўтган 10 ойида шаҳардаги барча кичик саноат зоналаридаги корхоналарда ишлаб чиқариш ҳажми аввалги йилнинг шу даврига нисбатан 15-30 фоиз ўсди. “Ҳар бир оила – тадбиркор” Дастури асосида шаҳарда фаолият кўрсатаётган тадбиркор ва ҳунармандлар сони 2000 нафардан ошиб кетди. Ўнлаб янги мактабгача таълим муассасалари ишга туширилди. Буларнинг барчаси ҳисобига шаҳарда жами 3000 тага яқин янги иш ўринлари яратилди.

Энг муҳими шаҳарда ободонлаштириш, маданий-маърифий, иқтисодий соҳалардаги бу катта ўзгаришлар, шаҳар аҳлининг кўп йиллик орзулари ушланишига, уларнинг бугунги кун янгиланишлари, истиқболдаги мақсадларга ишончини ортиб, янада астойдил, жадал ва унумли ишлашга ундамоқда. Келинг, узундан узоқ, рақамларга тўхталмай Конституциямизнинг ўтган йилги байрамидан бу йилги байрамигача шаҳарда юз берган энг муҳим ўзгариш ва янгиланиш жараёнларига эътибор қаратайлик. Зеро, айнан мана шу ўзгариш ва янгила-
нишларда ҳамшаҳарларимизнинг истиқболга даҳлдорлик туйғуси, кайфияти, саъй-ҳаракати яққол акс этмоқда.

МУАЗЗАМ МАЖМУА

Сўлим ва мафтункор истироҳат боғининг олтинсимон пештоқли, маҳобатли, гулдор ва нақшинкор дарвозасидан кириб боришингиз билан қўлидаги китобу қалами ила хаёлот уммонига шўнғиган, сўз бўстони ичра кезиб, шеъриятнинг дурдона сатрларини битаётгандек ўйга чўмган шоир Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовга юксак эҳтиром сифатида ўрнатилган мангуликка даҳлдор ҳайкалга кўзингиз тушади. Бир зум шеърият даҳоси пойида таъзимла бош эгиб, гўзал гулшан сари аста қадам ташлайсиз.

Навбатдаги манзил шоир номи билан аталувчи маҳобатли мемориал музей. Бу ерга ташриф буюрган киши борки, бетакрор гўзаллик касб этган бинонинг бағрига сингиб кетгудек бўлади, гўё. Музейда адиб ва унинг замондошларига мансуб 800 дан ортиқ китоб ва 400 дан ортиқ экспонатлар мавжуд. Мажмуа ёнига Э.Воҳидовнинг шахсий “Газ — 24” русумли автомобили ҳам қўйилган. Экспонатларнинг аксарияти шоирнинг оила аъзолари томонидан туҳфа этилган.

Шунингдек Ижодкорлар боғида миллий ва замонавий услубда кўркам қиёфа касб этган Нуронийлар маскани, тадбирлар ўтказишга мўлжалланган 1600 ўринли амфитеатр ва миллий айвон, ош маркази, мусиқали фаввора, замонавий аттракционлар ҳам барпо этилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси вилоят бўлими биноси ва унинг қошида ташкил этилган Эркин Воҳидов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисос- лаштирилган мактаб-интернати эса мустақил мамлакатимизда ёшларга берилаётган кўплаб имкониятларнинг яна бир ёрқин ифодасидир. 2018-2019 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 5-8 синфларига, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб эса 5-синфига 30 нафардан ўқувчи қабул қилинади. Мазкур мактаб-интернат Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов номини абадийлаштириш, унинг издошларини кашф этиш ва истеъдодини кенг намоён қилиш учун зарур шароит яратиш мақсадида ташкил этилган.

— Шаҳримизда янгитдан қад ростлаган бу муаззам мажмуа истеъдодли ёшлар учун ўзига хос ноёб туҳфа бўлди, — дейди ёш истеъдодли ижодкор М.Собирова. – Албатта, энди биз ҳам янада кўп китоб мутолаа қилишимиз, буюк алломаларимизнинг бой ижодий меросини ўрганишимиз керак. Юртбошимизнинг иқтидорли ёшларга алоҳида эътибор қаратиш ҳақида топшириқ бергани бизни беҳад қувонтирди.

СИФАТ ВА МАҲОРАТ УЙҒУНЛИГИ

“Наримтекс” МЧЖга кириб борар экансиз, муҳташам офисда юзларида ўктам ишонч, ишбилармонлик ва ўйчан ифода балққан ёш-ёш йигит ва қизларни кўриб, бу корхонадаги ишнинг шиддати ва унга бўлган масъулиятни дарров ҳис этасиз.

Ҳа, бу масканда ҳар бир ишчи ва хизматчи ўз вазифасини сидқидилдан ва маҳорат билан бажаришга интилади, энг муҳими изланади. Жамоа аъзоларининг ҳар бирида янги инновацион ғоялар асосида либослар яратиш истаги кучли. Шу боис бўлса керак, жамоа кун сайин зафар қучиб, маҳсулот сифати тобора элга манзур бўлиб, унинг довруғи ҳатто хорижий давлатларида ҳам шуҳрат қозонмоқда.

Корхонада ишлаб чиқариш технологиялари замонавий ва илғор. “Durkopp Adler” ва “Strobel” каби дастгоҳлар Германиядан келтирилган бўлса, “Juki” тикув машиналари эса Италиядан олиб келинган. Пешқадам корхонада бугун 160 нафар ўз касбининг устаси, ишга ижодкорлик ва меҳр-муҳаббат билан ёндошадиган ғайратли ва меҳнатсевар чевар ёшлар меҳнат қилишади.

Корхона йилига 40 минг дона, 8 миллиард сўмлик аёллар кузги ва қишки ки- йимларини ишлаб чиқаради. Уларнинг андозалари, ранги ва ўлчамлари турлича. Келажакда корхона янада кенгайиб, Тошкент шаҳрида моҳир бичувчи, тикувчи ва технолог конструктор ҳамда моделерларни тайёрлайдиган мутлақо замонавий “Дизайн” ўқув маркази бунёд этиши кўзланмоқда. Бундан ташқари, “Жун” аралашмали матолар ишлаб чиқариш инвестицион ло-
йиҳаси асосида ҳарбийлар ва давлат хизматчилари учун аралашмали матолардан иссиқ ва сифатли кийим бош ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Янги лойиҳа амалга ошса, шаҳримизда замонавий тикув фабрикаси ишга туширилиб, яна 500 нафар киши иш билан таъминланади. Бозорлардаги талаб ва таклиф инобатга олиниб, Драп, кашемир, твид,букле,велюр, габардин,репс, фланель каби пишиқ, қалин ва жунли матолардан тайёр кийимлар ишлаб чиқарилади.

МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР НАМОЙИШИ

Кўҳна ва бетакрор, камалак рангларига бурканган шаҳримизда кузнинг илк кунларида ўтказилган “Атлас байрами” анъанавий тўқимачилик фестивалида Ўзбекистон Рес- публикаси Олий Мажлис сенати аъзоси, вилоят ҳокими, фестивални ўтказиш ташкилий қўмитаси раиси Шуҳрат Ғаниев, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Дендев Бадарч, Академик Акмал Саидов, Ислом Каримов номидаги ҳайрия жамоат фонди бошқарувчиси Ботир Убайдуллаев, Ўзбекистон бадиий фанлар академияси академиги Акбар Ҳакимов ва бошқалар мамлакатимизда номоддий маданий меросни асраб-авайлаш, миллий ҳунармандчиликни ривож-
лантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётганини мамнуният билан эътироф этиб ўтдилар.

Дарҳақиқат, кейинги йилларда уста-ҳунарманд- ларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, уларга турли имтиёз ва имкониятлар берилаётгани миллий ҳунармандчиликнинг ажралмас қисми бўлган атласчиликда ҳам янги даврни бошлаб берди. Ҳунармандлар фаолиятини рағбатлантириш, ишлаб чиқариш жараёнини такомиллаштириш ва кенгайтириш орқали кўплаб янги иш ўринлари яратилмоқда.

Бу йил тўртинчи бора ўтказилган “Атлас байрами” фестивалида Хитой, Жанубий Корея, Франция, Германия каби 30 дан ортиқ давлатлардан меҳмонлар иштирок этгани йилдан-йилга унинг нуфузи тобора ошиб бораётганидан далолатдир.

ҲУНАРМАНДЛАР

МАВЗЕСИ

шаҳримизнинг энг диққатга молик гўшаларидан бири, сайёҳлик ва дам олиш масканига айланади

Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона вилоятининг Марғилон, Қўқон шаҳарлари ва Риштон туманида ҳунармандчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш учун шаҳар ҳокимининг тегишли қарори асосида темир йўл кўпригидан темир йўл вокзалигача бўлган “Хиёбон” кўчасида 17 гектар ер майдони ҳунармандлар мавзе (шаҳарча)си қурилиши учун ажратилди. Бу ерда мавжуд эски бинолар бузилиб, қурилиш объектлари учун ер майдонларини тайёрлаш, коммуникация ишларини бажариш борасида астойдил ҳаракат бошланди. Бир сўз билан айтганда шаҳримизда замонавий ва миллий анъаналар услубида муҳташам ҳунармандлар мавзеси барпо этиш бош-лаб юборилди.

Жумладан, 6340 квадрат метр майдонда сайёҳлар учун меҳмонхона барпо этилади. “Карвон” буюк ипак йўли композицияси шаҳарча кўркига кўрк қўшади. Ҳунарманд- лар, мажмуада ишлаётганлар учун дам олиш, маданий-маиший хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилади. Масалан, ҳунармандлар мавзесида ҳар бири 1400 квадрат метрли тўртта миллий таомлар шаҳобчалари, 125 квадрат метр ҳажмдаги тўртта мусиқали фаввора қад ростлайди.

Маълумки, юртимиз беқиёс маданий мерос объектлари, осори- атиқалари билан дунёга машҳур. Шу боис кейинги йилларда диёримизда туризм соҳасига жаҳон брендларини фаол жалб этган ҳолда зиёрат, этнографик, гастрономик туризм тармоқларини ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда. Шу ўринда шаҳримизда барпо этиладиган ҳунармандлар мавзеси янада жозибали аҳамият касб этади.

Чунки, бу ерда нафақат хорижий, балки маҳаллий сайёҳларни ҳам қизиқтирадиган ажойиб объектлар барпо этилади. Улардан энг муҳими қадимий ҳунармандлик устахоналари барпо этиш билан боғлиқ. Шаҳримизда эса асрлар давомида ота-боболари касбини эъзозлаб, давом эттириб келаётган машҳур ҳунармандлар сулолалари кўп. Янги мавзе уларга ва барча жисмоний ҳамда юридик шахсларга миллий, анъанавий усулларда устахоналар очиш, янги ҳунармандлик цехлари барпо этиш имкониятини беради. Бундан ташқари мажмуада ҳунармандлар учун муҳташам Кўргазмалар саройи ҳам қурилади. Шаҳримизга ташриф буюрадиган сайёҳларни қабул қилиш, саёҳатларини кўнгилли ўтказишига эса юқорида таъкидланганидек замонавий меҳмонхона, овқатланиш шаҳобчалари, истироҳат ва спорт мажмуалари муносиб хизмат кўрсатади. Уларга, айниқса хорижий сайёҳларга шаҳримизнинг тарихий меъморий обидалари, осори атиқалари билан бирга аждодларимизнинг қадимий ҳунарлари, маҳсулотлари ва ошпазлик маҳоратларини намойиш қилсак, туристлар оқими тобора кўпайиб бораверади.

ОБОД МАҲАЛЛА ВА КЎЧАЛАР

Шаҳарда “Обод маҳалла” дастури асосида амалга оширилаётган ишлар кўлами ҳам тобора кенгайиб бормоқда. Ҳозир шаҳардаги “Дўстлик” ҳамда “Орол бўйи” МФЙларида бу борада кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ҳар икки маҳалладаги мавжуд ўнлаб ижтимоий муассасалар мукаммал таъмирлан-
япти. Янгитдан бир неча мактабгача таълим муассасалари барпо этилмоқда. Маҳаллаларнинг ичимлик суви, электр таъминоти тизимлари тўлиқ янгиланяпти. Одамларнинг яшаш хонадонлари замонавий тус олаяпти.

Бу борада “Дўстлик” маҳалласидаги ўзгариш- лар диққатга сазовор. Чунки, бу маҳалла шаҳарнинг энг чекка ҳудудида жойлашган бўлиб, коммунал хизмати тизими ниҳоятда эски, авария ҳолатида эди. Маҳалла ҳудуди эса деярли ташландиқ ҳолатга келиб қолганди. Бугун эса бу ерда янги маҳалла гузари, савдо шаҳобчалари қад ростлаяпти, кўчаларга асфальт ётқизилиб, кўкаламзорлаштирилмоқда. Бир сўз билан айтганда ҳар икки маҳалла ҳудуди шаҳарнинг энг обод, сўлим гўшаларига айлантирилмоқда.

Шунингдек, Аҳмад Яссавий номидаги кўчада тўлиқ мукаммал таъмир ишлари олиб борилмоқда. Шу кунгача тор ҳолатдаги кўча кенг замонавий магис-
тралга айланмоқда. Шу муносабат билан кўчадаги кўримсиз уйлар бузилиб, янгитдан барпо этилмоқда. Яқин келажакда бу кўча шаҳримизнинг энг сўлим, замонавий масканларидан бирига айланишига шубҳа йўқ.

Аҳолининг кам таъминланган, турар-жойга муҳтож қисми ҳам эътибордан четда қолмаяпти. Кейинги икки йилда 400 нафардан зиёд оилалар учун арзон, қулай турар-жой бинолари барпо этилди. Ана шу мақсадда бир неча йиллардан буён ташландиқ, қаровсиз ҳолатдаги ётоқхоналар қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилди. Шаҳардаги Ипакчилар шаҳарчасида ўнга яқин янги кўп қаватли турар-жой бинолари барпо этилди.

Бироқ, ҳамма нарсани ўз номи билан атайдиган бўлсак, шаҳарда иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт учун мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш борасида ҳали кўп изланишимиз, янада фаол, астойдил ишлашимиз зарур. Бунинг учун барчамиз Қомусимиз берган имкониятлардан кенг фойдаланиб, ҳамда ўз вазифаларимизга масъ-
улият билан ёндашиб, барча соҳаларда инновацион ғоялар устида чуқур изланиб, ташаббускорлик билан халқимиз розилиги, ёшларииз келажаги учун бор тажрибамиз, салоҳиятимизни бағишлаб ишлашимиз керак. Зеро, шунда эгаллаб бўлмайдиган марранинг ўзи бўлмайди.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube