ҲИСОБОТ ЭШИТИЛДИ, КАМЧИЛИКЛАР РЎЙИ-РОСТ АЙТИЛДИ…

Мақсад шифокорлар масъулиятини кучайтириш, аҳоли тиббий маданиятини юксалтириш

Мамлакатимизда энг ноёб ва энг катта бойлигимиз бўлган халқ саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини жаҳон андозалари даражасига етказиш юзасидан изчил ислоҳотлар давом этмоқда. Бунда аҳолининг репродуктив саломатлиги ва тиббий маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Барча жойлардаги каби шаҳар тиббиёт бирлашмаси даволаш профилактика муассасаларида ҳам жорий йилда даволаш муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш, патронаж хизматини янада яхшилаш, электрон поликлиникалар ташкил этиш борасида қатор ўзгаришлар, янгиланишлар жараёни амалга оширилди.

Жумладан, ўтган ўн ойда аҳолининг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш ва
мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилди. Хусусан, энг аввало шаҳарда туғруқ ёшидаги аёллар ва болаларнинг электрон базаси яратилди. МФЙ, ўқув юртларида репродуктив саломатлик ҳамда репродуктив ҳуқуқ масалалари юзасидан тарғибош ишлари кучайтирилди. Репродуктив саломатликни муҳофаза қилишнинг ўн икки тамо-
йили бўйича амалий машғулотлар семинар-тренинг тадбирларини мунтазам ўтказиш йўлга қўйилди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида шаҳар бўйича демографик кўрсаткичлар, туғишга мойил аёлларни контроцептив воситалар билан таъминлаш қамрови, хомиладор аёлларни ёши бўйича ҳисобга олиш тартиби, вояга етмаган болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича кўзланган мақсадлар ҳамда чақалоқлар ва 1 ёшгача бўлган болалар ўлимини камайтиришга эришилди.

Бироқ, шунга қарамай шаҳарда оналар ва болалар ўлимини олдини олиш, вояга етмаган болалар
репродуктив сало- матлигини мустаҳ- камлаш бўйича етарли даражада иш олиб борилмаяпти. Айрим хомиладор аёлларга оилада етарлича эътибор қаратилмагани, чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмагани, вақтида даволаш чоралари кўрилмагани оқибатида ҳамон салбий ҳолатлар юзага келмоқда. Хомиладорлик уй картасидан фойдаланмай, хомиладорлик даврида юзага келган хавфли ҳолатларни билмаслик оқибатида шаҳар туғруқ комплексига оғир ҳолатда қабул қилинаётган беморлар ҳамон учраб турибди. Мисол учун бунинг оқибатида ўтган 10 ойда “Тут таги”, “Янги боғ”, “Ўрда таги”, “Гулистон”, “Янги ҳаёт” маҳаллаларида болалар ўлими қайд этилганини айтиб ўтиш кифоя.

Шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, ҳокимлик бўлим ва бошқармалари, соғлиқни сақлаш муассасалари, МФЙ ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ўтказилган ҳокимлик соати йиғилишида жорий йилнинг ўтган ойида шаҳарда репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш, тиббий хизмат кўрсатишнинг аҳволи ҳақида шаҳар тиббиёт бирлашмасининг ҳисоботи тинг- ланди. Муҳокама этилган масала юзасидан тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари Каромат Хатамованинг ҳисоботида юқоридаги фактлар тўлиқ қайд этиб ўтилди. Ҳисобот маърузаси юзасидан музокараларда шаҳар туғруқ комплекси бош врачи Муаззам Эрматова, 2-Оилавий поликлиника бош врачи Адҳам Бобораҳимов, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Эргашевалар ва бир қатор жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.

Музокаралар жараёнида мамлакатимизда тиббий кўрикдан ўтиши бепул ташкил этилаётганига қарамай аҳоли имкониятидан фойдаланиб, саломатлигини мустаҳкамлаш ўрнига, тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтмаётгани оқибатида айрим репродуктив касалликлар ўз вақтида аниқланиб даволанмаётгани, бундай ҳолат эса оғир оқибатларга олиб келаётгани таҳлил қилинди. Ҳар бир оғир оқибатли ҳолат юзасидан МФЙ ва ҳудудий оилавий поликлиника раҳбарлари билан алоҳида савол-жавоблар ўтказилди. Шаҳарда айниқса, МФЙ, ўқув юртларида репродуктив саломатлик, соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш, аҳоли айниқса, хотин-қизлар тиббий маданиятини юксалтириш, оналар ва болалар касалликларини олдини олиш бўйича профилактик чора-тадбирларни янада кучайтириш юзасидан қатор вазифалар белгилаб олинди.

Бир сўз билан айтганда, ҳокимлик соати йиғилишида тиббиёт бирлашмаси жамоасининг ҳисоботи тўлиқ эшитилиб, натижалар қайд этилди, камчиликлар эса рўйи-рост айтилди. Галдаги вазифалар белгилаб олинди. Эндиги масала бу вазифаларни бажариш учун астойдил ҳаракат қилишга, бу борада шифокорлар масъулиятини янада кучайтириб, аҳоли тиббий маданиятини юксалтириш борасида барча билан ҳамкорликда ҳаракат қилишга боғлиқлиги алоҳида таъкидланди. Шунинг учун маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, фаоллар, хотин-қизлар қўмитаси, халқ таълими муассасалари раҳбарлари фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш, аёллар, ўқувчи ёшларни тиббий кўрикдан ўтказишни уюшқоқлик билан ташкил этишда амалий ёрдам беришлари зарурлиги уқтирилди.

М.МИРЗАЖОНОВ.

Д.Раҳмонов

олган суратлар.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube