ЯНГИ МУАССАСА ИШ БОШЛАДИ

Шаҳримиздаги “Бобур” МФЙ, “Соҳибкор” кўчаси 39-уйда тадбиркор А.Холматов томонидан “SMART KIDS” нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилиб, фойдаланишга топширилди.

Муассасамизнинг тантанали очилиш маросимида вилоят прокурори Адлия маслаҳатчиси С.Турдиев, шаҳар ҳокими М.Убайдуллаев, шаҳар прокурори адлия маслаҳатчиси А.Ходжаев, вилоят Мактабгача таълим Бошқармаси бошлиғи Ю.Ходжаева, “Нуроний” жамғармаси шаҳар Кенгаши раиси Т.Нишонов, шаҳар Мактабгача таълим бўлими бошлиғи Х.Қурбонова, шаҳар мактабгача таълим муассасалари мудиралари ва ота-оналар иштирок этдилар.

Нодавлат мактабгача таълим муассасамизда тарбияланувчилар учун барча шароитлар яратилган. Тарбияланувчилар инглиз, рус тилларини мукаммал ўрганишлари, спортнинг таэквандо, шаҳмат турлари бўйича шуғул-
ланишлари ва малакали мутахассислар томонидан интерфаол машғулотларда иштирок этишлари мумкин. Бундан ташқари муассаса мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, аҳлоқий, эстетик ва жисмоний ривож- лантириш, таълим-тарбия бериш орқали уларни мактаб таълимига сифатли тайёрлаш, таълим-тарбия жараёнида замонавий таълим дастурлари ва технологиялардан самарали фойдаланиш, болаларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлигини мустаҳкамлаш, уларда халқимизнинг юксак маънавияти ва инсонпарварлик анъаналарига садоқат туйғуларини шакллантириш каби вазифаларни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Муассаса 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, болаларнинг соғлом ва баркамол ўсишлари учун 5 маҳал витаминларга бой, давлат санитар меъёрларига амал қилган ҳолатда овқатланишлари мунтазам назоратга олинган.

Янги нодавлат мактабгача тарбия муассасасини ишга тушиши шаҳарда қўшимча яна 20 та иш ўрни ташкил этиш имкониятини ҳам яратди.

Хилолахон ҚОРАБОЕВА,

“SMART KIDS” нодавлат мактабгача таълим муассасаси мудираси.

Д.РАҲМОНОВ олган сурат.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube