ҲАМКОРЛАР ТОПИШ ИМКОНИЯТИ

Пойтахтимиз Тошкентда ўз ишини бошлаган “INNOWEEK” – инновацион ғоялар ҳафталигида шаҳримиздаги ТТИТ институти жамоаси 4 та лойиҳа билан иштирок этмоқда

“Ўзэкспомарказ”да Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этган “INNOWEEK” – инновацион ғоялар ҳафталиги ўз ишини бошлади.

“INNOWEEK” – бу мавжуд инновацион технологиялар билан танишиш, янги бизнес муносабатларини йўлга қўйиш, янги сармоядорларни жалб этиш ва ишончли ҳамкорлар топиш учун ажойиб имкониятдир. Ушбу тадбирнинг асосий мақсадларидан бири давлат органлари, эркин иқтисодий ва кичик тадбиркорлик субъектлари, технопарк ва хусусий тадбиркорлик муассасалари, шунингдек, реал иқтисодиёт секторлари билан илмий академик ва саноат илмий тадқиқотчилик муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни чет элнинг етакчи жамғармалари, инновацион марказлари ва бошқа ташкилотлари иштирокида мустаҳкамлашдир.

Унда ишбилармонлар, инвесторлар, хорижий илмий-инновацион марказлар, инвестицион
фондлар, технологик агентликлар, технопарклар ва бизнес инкубаторлар вакиллари иштирок этмоқда.

Халқаро инновацион ярмарканинг очилиш маросимида мамлакатимизда илм-фанни ривожлантириш, инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этишни рағбатлантириш, илмий ходимлар меҳнатини қўллаб-қувватлаш, юртимиз илмий-техник салоҳиятини янада мустаҳкамлаш масалаларига устувор аҳамият қаратилаётгани таъкидланди.

Тадбирдан кўзланган мақсад Ўзбекистон ва ривожланган мамлакатларда технологиялар трансфери жараёнини таъминлаш орқали ички инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишга кенг шарт-шароит яратишдан иборатдир.

Форумда иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва ҳудудларда жорий этилган инновациялар, 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегияси моҳиятини оммага етказиш, 2030 йилда мамлакатимизнинг глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 илғор давлати қаторига кириши учун зарур шарт-шароит яратиш масалалари бўйича муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

Маҳаллий ҳамда хорижий инновацион ва илмий марказларнинг, инвестиция жамғармалари, технология агентлик- лари, технопарклар ва бизнес инкубаторларнинг иштирокида ташкил этилган бу форумда бизнинг Табиий толалар илмий тадқиқот институтимиз жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқда. Жамоамиз халқаро инновацион кўргазмада 4 та – “Янги турдаги эшилган иплардан ташкил топган креп-тофре газламасининг янги турлари ва уларни ишлаб чиқариш технологияси”, “Чойшаббоп ва кўйлакбоп газламаларнинг янги турлари ва уларни ишлаб чиқариш технологияси”, “Халқаро стандартлар билан уйғунлашган тўқимачилик, ипакчилик ва трикотаж саноати учун давлат стандартлари”, “Хом ипакдан янги турдаги тиббиёт ипак докаси ишлаб чиқариш технологияси” – лойиҳаларини на- мойиш этмоқда.

Биз таклиф этаётган лойи- ҳаларнинг барчаси бўйича хом ашё, энергия сарфи бўйича тежамкор, замонавий техноло-
гиялар яратилган. Таклиф этилган лойиҳаларимиз ҳуқуқий тўла ҳимояланган ва маҳсулотларнинг тажриба нусҳалари мавжуд. Бир сўз билан айтганда уларни тўқимачилик корхоналарида бемалол жорий этиш имконияти яратилган. Шу боис бу нуфузли халқаро форумда бизнинг янги лойиҳаларимиз ишлаб чиқарувчиларда қизиқиш уйғотмоқда. Бу эса бизга янги бизнес муносабатларини йўлга қўйиш, потенциал сармоядорларни ва ишончли ҳамкорларни топиш учун янги ажойиб имкониятлар эшигини очиши шубҳасиз. Демак, бу форум институтимиз моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, янги ишчи ўринлар яратиш, илмий тадқиқот ишларимиз самарадорлигини ўстиришга ҳам хизмат қилади.

Ўрни келганда шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки жамоамизнинг ана шундай манфаатли халқаро форумда қатнашишига “TAHG GROUP” МЧЖ (раҳбари А.Ахунбобоев) жамоаси хомийлик қилди.

Умуман олганда эса “INNOWEEK” – инновацион ғоялар хафталиги саноат корхоналарини жадал такомиллаштириш, илмий-тадқиқот муассасалари, хусусий тадбиркорлар ва инвесторлар ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтиришга йўналтирилган минтақавий ва халқаро алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади. Инновацион ғоялар ҳафталиги қизғин давом этмоқда, унинг доирасида ижтимоий, молия-банк, қишлоқ хўжалиги, иқтисодиётнинг реал сектори, давлат бошқарувидаги инновациялар ва шартнома асосида харид қилиш орқали тижоратлаштириладиган ишланмаларнинг намойиши бўйича якуний конференция ҳам ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.

Муҳаммадкарим МИРЗАХОНОВ,

ЎзТТИТИ директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube