МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ишчи гуруҳи ташаббуси билан шаҳримиздаги “Ижодкорлар боғи”да 8-11 октябрь кунлари бўш иш ўринлари Меҳнат ярмаркаси бўлиб ўди. Унда шаҳардаги 90 та корхона ва ташкилотлари вакиллари ўзларидаги мавжуд 820 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.

Меҳнат ярмаркаси унумдорлигини ошириш ва аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида ушбу ярмаркада шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Адлия бўлими, Давлат хизматлари агентлиги, Ўзбе-
кистон Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши, шаҳар Давлат солиқ инспекцияси, Тиббиёт бирлашмаси, Халқ таълими ва мактабгача таълим бўлимлари, Савдо-саноат палатаси шаҳар бўлими, Ҳунармандлар уюшмаси ҳамда шаҳардаги тижорат банклари вакиллари иштирок таъминланди. Масъул вакиллар аҳолини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб бериб ўтдилар.

Ярмарка якунида 1012 иш изловчидан 456 нафари доимий ва мавсумий ишга жойлаштирилди. Шулардан 275 нафари иқтисодиётнинг турли йўналишлари бўйича, 71 нафари эса жамоат ишларига жалб қилинди. Шунингдек 21 нафар ишсиз фуқаролар устоз-шогирд йўналиши бўйича турли касб-ҳунарларга йўналтирилди.

Ўз мухбиримиз.

Д.РАҲМОНОВ олган сурат.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube