ЭНГ ФАОЛ КИТОБХОН

Шаҳримиздаги Енгил саноат ва туризм касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Респуб- ликаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар Дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Энг фаол китобхон” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Танловни коллеж директори М.Абидова кириш сўзи билан очиб барча устозларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий қутлаган ҳолда ўқувчиларни инсон умрининг баҳори саналган ёшлик йилларини беҳудага совурмай, уни билим олиб, аниқ бир касб-ҳунар эгаси бўлиб самарали ўтказишга чақирди.

Тадбир давомида коллежнинг 3-босқич ўқувчилари ижросидаги Устоз ва мураббийларга ба- ғишланган шеър ва қўшиқлар оҳанги баралла жаранг сочди.

Дарҳақиқат, ҳақиқатни билдириш, ҳақ йўлига солиш мақсадида онгингга равшанлик бериб, алифбонинг ҳаттоки ҳар бир ҳарфини ўқитган устознинг ҳаққини ҳеч бир хазина билан ҳам уза олмайсан киши. Шоир таъбири билан айтганда ҳаётни боғга қиёсласак, ўқитувчини боғбонга, ўқувчини эса ёш ниҳолга ўхшатамиз. Ёш ниҳолни ҳаётнинг турфа бўронларидан, қор-ёмғирларидан асраб-авайлаб, уни эгмай, букмай қаддини тик этиб забардаст дарахт мисоли қилгунча устоздан озмунча меҳнат талаб қилинадими?

Танлов давомида ана шундай меҳрибон, уддабурон, юксак билим ва кўникмаларга эга устозларнинг меҳнатлари самараси ўқувчиларнинг саломлашиш, мен севган шоир ёки ёзувчи, китоб менинг тақдиримда ҳамда савол-жавоб шартларини қойилмақом тарзда уддалай олганликларида яққол намоён бўлди.

Танлов якунида ғолиб деб топилган ўқувчиларга коллежнинг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Алие МАМУТОВА,

Коллеж АКМ мудири.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube