ИЛМИЙ МАКТАБ ЯРАТГАН ОЛИМ

Мамлакатимизда ипакчиликнинг, шаҳримизда атласчилик ва косиб-тўқувчиликнинг ўзига хос ўрни бор. Бу соҳани мунтазам равнақ топтириш, пилла етиштириш маданиятини юксалтириб, ҳосилдорликни кўтариш, сифатли табиий толали матоларнинг замонавий ассортиментларини яратиш, асрлар давомида жаҳон аҳлини лол қолдириб келган атласу-адрасларимиз шуҳратини қайта тиклаб, жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини таъминлаш ҳамиша долзарб масала бўлиб келган.

Бироқ, яқин-яқингача табиий толали тўқима маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналарида моккисиз тўқув дастгоҳларидан фойдаланиш технологияси мукаммал эмаслиги сабабли маҳсулот сифати бузилар эди. Бу жараёндаги камчиликни қандай қилиб тугатиш мумкин? Бу савол мамлакатимиз ипакчилик ва тўқимачилик саноатининг ягона илмий маркази ҳисобланмиш шаҳримиздаги Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти директори Охунжон Ахунбобоев, унинг сафдошлари ва шогирдларини ҳам қийнаб келар эди.

Мамлакатимиз муста- қиллиги арафасида Россия Федерацияси Иваново тўқимачилик академияси аспирантурасини муваффақиятли тугаллаб, ўша пайтдаги табиий ипак ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш марказий илмий-тадқиқот институти ипакни қайта ишлаш лабораториясида катта илмий ходим бўлиб иш бошлаган ёш олим Охунжон Ахунбобоевга институт илмий кенгаши ана шу масала билан шуғулланишни тавсия қилди.

Ўшанда 1987 йил эди. Ёш изланувчан, ташаб-
бускор катта илмий ходим Охунжон Ахунбобев ўз зиммасига юкланган вазифани сидқидилдан бажаришга астойдил киришди. Бу муҳим масала ечимини топиш учун ёш олим табиий ипакдан тўқима шакилланиш жараёнининг аниқ математик модели ва энг мақбул параметрларини аниқлаш таклифини киритди. Бу ҳисоб-китоблар натижаси ўлароқ табиий ипакдан газлама ишлаб чиқаришга мўлжалланган моккисиз тўқув дастгоҳига илк талаблар ишлаб чиқилди. Ёш олим раҳбарлигида ва бевосита иштирокида ипак газлама тўқиш жараёни ва технологиясининг бир қанча механизмлари модернизациялаштирилди, улар тажриба тадқиқот синовларидан ўтказилди. Ниҳоят узоқ йиллик изланишлар натижасида Россия Федерациясининг Чебоксар шаҳридаги “Текс- тильмаш” акционерлик жамиятида мутлақо янги “СТБУ-ШН” русумли моккисиз тўқув дастгоҳи яратилди ва ишлаб чиқаришга жорий этилди. Моккисиз тўқув дастгоҳи ғояси мутахассис ва ишлаб чиқарувчиларга маъқул келди, энг муҳими бу ғоянинг афзаллиги тажриба йўли билан исботланди. Шу боис ёш олимнинг тўқимачилик материаллари технологияси мавзусидаги бу илк изланиши кейинчалик унинг фан номзодлик диссертацияси асосий мавзусига айланди ва муваффақиятли ҳимоя қилинди.

Техника фанлари номзоди унвонини қўлга киритгач, ёш олим илмий изланишларидан чекланиб қолмади. Институтда бажарилаётган Давлат илмий техник ва инновацион лойиҳаларини шакллантиришда фаол иштирок этди. Унинг ташаббускорлиги, ташкилотчи ва изланувчанлиги муносиб рағбатлантирилиб, йирик илмий тадқиқот институти директорлиги лавозимига тайинланди. О.Ахунбобоевнинг ташкилотчилик ва инсонийлик фазилатлари институт учун ниҳоятда оғир бўлган ўтиш даври ва истиқлолимизнинг илк йилларида айниқса ёрқин намоён бўлди. Барча қийинчиликларга қарамай институт моддий-техника базаси йилдан-йилга мус- таҳкамланиб, илмий изланиш ва тадқиқотлар кўлами мунтазам кенгайиб боришида унинг салмоқли ҳиссаси бор, албатта.

— Биз Охунжон ака Ахунбобоевни таъбир жоиз бўлса, мевали дарахтга ўхшатамиз, — дейди унинг шогирди ва сафдоши, инс- титут раҳбарининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Муҳаммадкарим Мирзахонов. – Устозни ипак комбинатидаги фаолиятимиз давридан яхши биламан. Мен ва бошқа кўплаб ёшлардан устоз қимматли маслаҳатларини асло аямайдилар. Шахсан менинг ҳаётда ўз ўрнимни топишимда ус-
тознинг ҳиссаси катта. Ҳозир номзодлик ишимда ҳам зарур маслаҳатлари, йўл-йўриқлари жуда қўл келмоқда. Охунжон ака билан суҳбатда бўлсангиз кўнглингиз кўтарилади, шогирдларининг ютуқ ва қувончлари билан яшайдилар. Бағрикенгликлари, самимият ва меҳру-оқибатлари билан жамоамиздаги ўнлаб ёш олимларга раҳнамолик қилганлар. Бошқача айтганда, шаҳримизда,
институтимизда бутун бир илмий мактаб яратган олимлар десам асло муболаға бўлмайди.

Ҳақиқатдан ҳам Охунжон Ахунбобоев институтдаги яқин қирқ йиллик фаолияти давомида у бир лаҳза тин олмай илмий изланишларини давом эттирмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда институтда ипакчилик саноати маҳсулотларини сертификациялаштириш асос- лари, табиий ипакдан янги турдаги харидоргир газламаларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва технологиясини ўзлаштириш, тут ипак қуртининг самарадор дурагай ва саноатбоп зотларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш, иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тармоқ иқтисодий барқарорлигини таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш каби Давлат инновацион дастурлари ва лойиҳаларни амалга оширишга салмоқли ҳисса қўшмоқда.

Айни вақтда, у жорий йилда техника фанлари доктори дисертациясини муваффақиятли ёқлашга эришди. Ўзбекистон
Республикаси Олий аттес- тация комиссияси, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти илмий кенгашининг шу йил 30 августдаги қарорига мувофиқ Охунжон Ахунбобоевга техника фанлари доктори илмий даражаси берилди.

Ҳа, ҳамшаҳримиз, илм фидойиси, изланувчан олим, ёшларнинг ардоқли устози Охунжон ака Ахунбобоевнинг изланишлари бу юксак даражага муносиб. Зеро, у илмий фаолияти давомида 233 та монограмма ва илмий мақолалар чоп этиб, яратган ихтиро ва самарадор моделлари учун 37 та патент ва муаллифлик гувоҳномалари олган. Унинг ҳамкорликда яратган “Калава ипларини бобинага қайта ўраш машинаси 2012 йилнинг энг яхши ихтироси сифатида маҳсус соврин ва диплом билан тақдирланган. — Инсоният тамаддуни тараққиётида илм-фаннинг беқиёс аҳамияти, илм аҳлининг эзгу тилаклари рўёби мамлакатимизда Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳнамолигида сўнгги икки йилда амалга оширилаётган ўзгаришларда ўз инъикосини топмоқда, -дейди устоз олим, техника фанлари доктори Охунжон Ахунбобоев. – Аввало, жамиятда илм-фаннинг тутган роли, илм аҳлининг мақоми, обрў-эътиборини юксалтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бу эса олимларимиз, илмий тадқиқотчиларимизга мисл-
сиз рағбат бериш баробарида, зиммамизга тинимсиз изланиш, ёшларни илм-фан йўналишига фаол жалб қилиш, уларга ҳақиқий билим беришдек шарафли ва масъулиятли вазифани ҳам юклади. Зеро, шарқнинг буюк мутафаккири Конфуций ҳам: “Агар сен халқингни бир йил боқмоқчи бўлсанг, буғдой эк, ўн йил боқмоқчи бўлсанг дарахт эк, агар асрлар давомида боқмоқчи бўлсанг, билим, илм эк”,  дея бежиз айтмаган.

Инсон ўзининг меҳнати ва оиласи билан бахтли бўлса, жамиятда муносиб ўрин эгаллайди. Изланувчан олим, фидоий жамоатчи Охунжон Ахунбобоев ҳам фарзандларининг севимли падари бузрукворидир. У ўз фарзандларининг ота изидан бориб, муносиб касб эгаллаганидан доимо мамнун. Бу мамнунлик, шукроналик унинг қалбини асло тарк этмасин, юртимиз равнақи, ипакчилик саноати тараққиёти йўлидаги эзгу ишларида илмий изланишларида янги-янги муваффақиятлар унга ҳамиша ёр бўлаверсин!

М.ҲАБИБ.

Бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Youtube